Фото: Sputnik
Россиянинг Байкалорти ўлкасида жойлашган Нерчинск шаҳридаги 1-сонли ахлоқ тузатиш марказидан тўрт нафар махбус қочиб кетди. Федерал жазони ижро этиш хизмати бошқармасининг («УФСИН») маълум қилишича, уларнинг икки нафари Чита ва Амур областидан топилган.
Қайд этилишича, Русин фамилияли биринчи маҳбус Читада ушланган. «Жисмоний куч ишлатилмади ва махсус воситалар қўлланилмади», — дейилади хабарда.
Иккинчи маҳбус — Чекришев эса Амур областидаги уйи манзилида қўлга олинган. «Ахлоқ тузатиш маркази ходимлари мажбурий ишларга жалб этилган ушбу маҳкумга тайинланган жазони ўзгартириш учун судга ҳужжатларни юборади», — дея таъкидланади «УФСИН» хабарида.
Байкалорти ўлкаси Тергов қўмитаси тергов бошқармасига ҳолат бўйича текширув ўтказиш топширилган.
«Тергов қўмитаси терговчилари зарурий ўрганиш ишларини олиб боради. Нерчинскда жойлашган Ахлоқ тузатиш маркази раҳбарияти ва ходимлари сўроқ қилинади. Терговчилар маҳкумларнинг яшаш шароитларини тартибга солувчи ҳужжатларни ва уларнинг муассасада қандай назорат қилинганини ўрганади», — дейилади идора матбуот хизмати хабарида.
Telegramʼдаги Baza ва Shot каналларининг ёзишича, қочиб кетган маҳбуслар сони беш нафарни ташкил этади. Маълумотларга кўра, улар қочишдан олдин тартиббузарлар хонасида бўлган ва ҳеч қандай қаршиликсиз муассасадан чиқиб кетган. Жазони ижро этиш марказида тунда соқчи бўлмаган, фақат битта навбатчи ишлаган холос.
Куни кеча Россияда колониядан 6 нафар маҳбус қочиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Липецк областидаги 2-сонли жазони ижро этиш колониясидан қочган олти нафар маҳбусдан тўрт нафари ўзбекистонлик эканлиги айтилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди