Фото: AP Photo/Bilol Hussein
Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи Исроил авиазарбаси оқибатида ҳалок бўлган Ҳасан Насруллоҳ ўрнига Наим Қосимни ўзининг янги раҳбари сифатида эълон қилган. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Гуруҳнинг агентлик томонидан иқтибос келтирилган баёнотида шўро кенгаши («Ҳизбуллоҳ»нинг асосий бошқарув органи) шайх Наим Қосим янги бош котиб этиб сайлангани маълум қилинган. Гуруҳ вакиллари «ғалабага эришилмагунича» марҳум Ҳасан Насруллоҳнинг ишини давом эттиришга онт ичишган.
Наим Қосим 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ҳасан Насруллоҳнинг ўринбосари бўлган.
Ҳасан Насруллоҳ «Ҳизбуллоҳ»га 1992 йилда буён раҳбарлик қилиб келаётганди. У 2024 йил 27 сентябр куни Исроилнинг Ливан пойтахти Байрутга зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Унинг ўлимидан кейин, октябр ойи ўрталарида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу исроиллик ҳарбийлар Насруллоҳни, унинг ворисини, ворисининг ворисини ҳам ўлдирганини айтганди. Исроил мудофаа армияси кейинроқ Ҳасан Насруллоҳнинг фақат бир вориси — амакиваччаси Ҳошим Сафиуддин ўлдирилганини хабар қилди. Вориснинг вориси ҳақида маълумот берилмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...