Фото: AP Photo
Қўшма Штатлар Россияда жойлашган Шимолий Корея қўшинларини доимий жойлашув ҳудудларига қайтаришда Хитойдан икки давлатга босим ўтказишни сўради.
“Вашингтон Хитой ҳукуматидан алоқаларни давом эттираётган Шимолий Корея раҳбариятига босим ўтказишни сўради”, деб хабар берди CNN номи ошкор этилмаган америкалик расмийларга таяниб.
Расмийларнинг бирига кўра, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳам Шимолий Корея қўшинларининг Россияга юборилиши юзасидан бошқа бир қатор давлатларни Пекин билан боғланишга кўндириш ҳақида кўрсатма берган. Бироқ CNN суҳбатдошлари Ғарб расмийлари бу масала бўйича Хитой Шимолий Кореянинг режаларига халақит беришига ишонмаслигини айтган.
Аввалроқ Пентагон бир неча минг шимолий кореялик аскарлар Курск вилояти томон ҳаракатлангани ва уларнинг бир қисми аллақачон бу ҳудудда бўлганини маълум қилган эди.
“Биз Россия бу аскарлардан жанговар ҳаракатларда ёки Курскдаги Украина кучларига қарши жанговар операцияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фойдаланиш ниятида эканлигидан хавотирдамиз”, дейди АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Патрик Райдер.
Пентагон жойлаштирилган кучлар сонини 10 минг нафар эканини тахмин қилган.
Шунингдек, НАТО бош котиби Марк Рютте Шимолий Корея қўшинлари Россияга, шунингдек, уларнинг алоҳида бўлинмалари Курск вилоятига ўтказилишини эълон қилган эди. Шимолий Атлантика альянси вазият ривожини диққат билан кузатиб бориши ҳамда альянс доирасида Украина ва Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорлар билан бу масалада фаол маслаҳатлашаётганини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётларини топширди