Фото: Getty Images
АҚШда республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп чиқинди ташувчи машинада сайр қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Сиёсатчи шу тариқа амалдаги президент Жо Байденнинг Трамп тарафдорларини “чиқинди” деган сўзларига жавоб қайтарди. Байден тегишли баёнотни Нью Йоркда ўтказилган Трампнинг сайловолди митингида комик Тони Хинчклиффнинг Пуэрто-Рикони “сузиб юрувчи чиқинди ороли” деб атаган сўзларига муносабат тариқасида айтганди. АҚШ раҳбари Пуэрто-Рико аҳолиси “яхши, тартибли одамлар” эканини алоҳида таъкидлаган.
"Мен кўраётган ягона чиқинди — бу унинг (Трампнинг) тарафдорларидир", деган Байден.
Кейинроқ Оқ уй президент Трамп тарафдорларини эмас, айнан комикни назарда тутганини билдирган. Тушунмовчилик апостроф белгиси туфайли юзага келгани айтилган. Бунга жавобан Трамп қуйидагича муносабат берган:
"Байденнинг баёноти чин маънода шармандали. Менинг чиқинди ташувчи машинам қандай экан? Бу Камала ва Жо Байден шарафига", деган Трамп машинадан бошини чиқариб.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётларини топширди