Фото: Reuters
Европа комиссияси Хитойнинг Temu онлайн-савдо майдончасига нисбатан жарима ишини очди. Брюссел интернет орқали арзон товарларни сотиш билан шуғулланадиган компанияни ЕИнинг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунини бузишда гумонламоқда. Хусусан, гап контрафакт ва хавфли маҳсулотлар савдоси ҳақида кетяпти.
Текширувлар давомида Temu интернет-саҳифасининг кўриниши ҳам ўрганилади. Танқидчиларнинг ҳисоблашича, у харидорларда тобеликни келтириб чиқариб, режалаштирилмаган харажатларни юзага келтирадиган тарзда яратилган.
Еврокомиссия раиси ўринбосари Маргрет Вестагар Хитой компаниясини сотилаётган маҳсулотлар ЕИ стандартларига жавоб беришини таъминлашга ва истеъмолчиларга зарар етказмасликка чақирди. ГФР Иқтисодиёт вазирлиги, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ассоциацияси Temu ва арзон маҳсулотлар сотувчи бошқа интернет-дўконларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилишини талаб қилмоқда.
Ўз навбатида Temu Евроиттифоқ ҳукуматлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Европа Иттифоқида Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун 2023 йил августда кучга кирган. У интернет-компаниялар зиммасига ирқчилик, гиёҳвандлик воситалари ва қалбаки маҳсулотлар савдоси, болалар порнографияси ва дезинформация тарқалишига қарши курашиш мажбуриятини юклайди.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Temu онлайн майдончасига эгалик қиладиган PDD Holdings компанияси акциялари охирги бир йилда қарийб 22 фоизга қимматлашгани тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!