22:30 / 01.11.2024
26

Қирғизистонда криптобанклар очилади

Қирғизистонда криптобанклар очилади
Иллюстартив фото: ChatGPT
Қирғизистон Иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги “Виртуал активлар масалалари бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда 24.кг хабар берди.

Ҳужжат “Қирғизистонда тадбиркорлик фаолияти сифатида лицензия асосида виртуал активлар билан боғлиқ бир ёки бир нечта банк хизматларини кўрсатувчи криптобанкларни жорий этиш мақсадида” ишлаб чиқилган. Лицензия олгач, криптобанк қонунда назарда тутилган рақамли активлар билан боғлиқ ҳар қандай фаолият турларини амалга оширади.

Рақамли технологиялар ва криптовалюталарнинг жадал ривожланишини инобатга олган ҳолда, криптобанк ташкил этиш мамлакатнинг анъанавий молия тизимига крипто-активларни интеграция қилиш учун долзарб заруратдир. Криптобанк фуқаролар ва тадбиркорларнинг криптовалюталар билан хавфсиз, тартибга солинган ва қулай муносабатда бўлишини таъминлайди, дейилади асословчи маълумотномада.
Криптобанкни жорий этиш зарурати қуйидаги мақсад ва вазифаларни ўз ичига олади:
  • Криптовалюталар билан операцияларда ҳуқуқий асосни шакллантириш;
  • Маълумотлар ва транзакцияларни ҳимоя қилиш учун замонавий технологияларни жорий қилиш орқали фойдаланувчилар хавфсизлигини таъминлаш;
  • Молия секторида инновацияларни рағбатлантириш ва янги бизнес моделларнинг ривожланиши;
  • Криптоактивлар билан операцияларни қонунийлаштириш орқали солиқлардан тушумларни ошириш;
  • Республика иқтисодиётига хорижий инвестицияни жалб қилиш.

Иқтисодиёт вазирлигининг таъкидлашича, сўнгги йилларда жисмоний ва юридик шахслар ўртасида криптовалюталарга қизиқиш сезиларли даражада ошган. Криптобанкнинг ташкил этилиши ушбу бозорни тартибга солиш ва қонунийлаштириш имконини беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда криптобанклар очилади