14:00 / 02.11.2024
25

АҚШ Яқин Шарққа қўшимча кучлар юборилишини эълон қилди

АҚШ Яқин Шарққа қўшимча кучлар юборилишини эълон қилди
Фото: Reuters
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Яқин Шарққа қўшимча кучлар, жумладан, қирувчи ва бомбардимончи самолётларни юборишни буюрди. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер маълум қилди.

Яқин Шарқдаги АҚШ фуқароларини ҳимоя қилиш, шунингдек, Исроилни ҳимоя қилиш, дипломатия орқали вазиятни юмшатиш бўйича мажбуриятимизга мувофиқ, Мудофаа вазири қўшимча равишда қирувчи ва танкер самолётлари эскадронини базаларимизга жойлаштиришни буюрди”, деди АҚШ ҳарбий вакили.

Райдернинг сўзларига кўра, яқин ойларда Яқин Шарққа юбориладиган қўшимча кучлар у ердаги ҳарбий гуруҳлар ўрнини эгаллайди. Ҳозирда USS Аbraham Lincoln самолёт ташувчиси бошчилигидаги гуруҳлар минтақани тарк этишга тайёргарлик кўрмоқда.

Аввалроқ АҚШ илк бор Исроилга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини жойлаштириши хабар берилганди.

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Яқин Шарқ ҳудудида АҚШ кучларини ҳимоясини кучайтириш ва Исроил мудофаасига кўмаклашиш мақсадида ТHААD батареяси ҳамда қўшимча Патриот баталонларини жойлаштириш тўғрисида фармойиш берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Яқин Шарққа қўшимча кучлар юборилишини эълон қилди