Фото: ABC News
Оқ уй ҳамда АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис қароргоҳи, шунингдек, бошқа бир қатор муассасалар атрофида янги хавфсизлик тузилмалари ўрнатилди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.
“3 ноябрь куни федерал ва округ расмийлари президентлик сайловларидан кейин Вашингтонда юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёргарлик кўраётган пайтда Оқ уй, АҚШ Конгресси ва вице-президент Камала Ҳаррис қароргоҳи янги хавфсизлик панжаралари билан ўралган”, деб ёзади нашр.
Қайд этилишича, Махфий хизмат Ғазначилик департаменти номидаги Оқ уй мажмуаси ва Lafayette майдонининг қўшни қисмлари атрофида, шунингдек, денгиз обсерваторияси ва Ҳаррис қароргоҳи ҳудудидан ташқарида янги баланд металл тўсиқлар ўрнатган.
Вашингтондан ташқари Флорида штатида президентликка республикачи номзод Дональд Трамп сайловолди партиясини ўтказадиган Вест Палм Бичдаги конгресс маркази ташқарисида ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Нашрга кўра, Оқ уй яқинидаги бизнес эгалари ҳам хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда, хусусан, ишбилармонлар эҳтимолий тартибсизликлар олдини олиш мақсадида шахсий қўриқлашни ошириб, деразалар ва кириш жойларига панжаралар ўрнатмоқда.
АҚШда президентлик сайловлари жорий йилнинг 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Демократик партиядан вице-президент Камала Ҳаррис, Республикачилар партиясидан эса собиқ президент Трамп иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади