date

Финляндияда НАТОнинг йирик артиллерия машқлари бошланди

Финляндияда НАТОнинг йирик артиллерия машқлари бошланди
Фото: “Репорт.аz”
Финляндиянинг Роваярви ва Рованиeми ҳудудларида Lightning Strike — 24 артиллерия машғулотлари бошланади, бу НАТОнинг Европадаги энг йирик артиллерия машғулотларининг бир қисмига айланади.

Роваярви Шимолий Европадаги энг йирик ўқув ҳудуди сифатида иттифоқ кучларига ҳар томонлама ўт очиш машқларини ўтказиш учун ажойиб шароитларни тақдим этади. Биз бу йил шундай катта кўламдаги машқларни ўтказа олганимиздан жуда мамнунмиз”, деди Lightning Strike — 24 машғулотлари директори полковник Жанне Макитало.

Машғулотлардан асосий мақсад НАТОнинг шимолий йўналишдаги мудофаа қобилиятини намойиш этишдан иборат.

Lightning Strike—24 машқи АҚШ раҳбарлигида альянснинг бешта давлатда ўтказиладиган Dynamic Front — 25 операциясининг бир қисмидир: Финляндиядан ташқари, Эстония, Дания, Руминия ва Польшада машғулотлар бўлиб ўтади. Унда 28 давлатдан 5000 га яқин аскар ва офицерлар иштирок этади.

Финляндиядаги машғулотларда 3600 га яқин ҳарбий хизматчилар қатнашади, улардан 1250 нафари АҚШ, Буюк Британия, Швеция, Эстония, Дания ва Чехиядан келган аскар ва офицерлардир.

Финляндиядан мудофаа кучлари, ҳаво кучлари ва чегара қўшинлари вакиллари иштирок этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Финляндияда НАТОнинг йирик артиллерия машқлари бошланди