Фото: iStock
Полшадаги OFF Radio Krakow радиостанцияси жамоатчиликнинг кескин норозилигидан кейин ҳақиқий журналистлар ўрнига нейротармоқ «бошловлчилар»дан фойдаланиш бўйича эксперимент якунланганини маълум қилди.
Бир неча ҳафта олдин радиостанция раҳбарияти радиобошловчиларни ишдан бўшатиб, уларнинг ўрнига сунъий интеллектдан фойдаланишга (СИ) қарор қилганди. Натижада, СИ ёрдамида яратилган виртуал персонажлар иштирокида шоу йўлга қўйилди. Мазкур қарор бутун Полша бўйлаб кескин норозиликларни келтириб чиқарди: одамлар нейротармоқ инсон меҳнати ўрнини эгаллаши ва миллионлаб ходимлар ишсиз қолиши мумкинлиги сабаб ўз хавотирларини билдирди.
Станция муҳаррири Марцин Пулит мазкур тажрибадан мақсад сунъий интеллект бўйича баҳс-мунозарани юзага келтириш бўлгани ва у муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Эксперимент уч ойга мўлжалланган, аммо радиостанция уни эртароқ тугатишга қарор қилган. Пулитнинг сўзларига кўра, бир ҳафта ичида «шу қадар кўп фикр ва хулосалар келиб тушганки, уни давом эттиришдан маъни йўқ». Шу билан бирга, муҳаррир радиостанциянинг ишдан бўшатилган журналистлари яна эфирга қайтиш-қаймаслигига аниқлик киритмаган.
Эксперимент ушбу радиостанцияда аввал дастур олиб борган журналист ва кинотанқидчи Матеуш Демский «ходимлар ўрнини сунъий интеллект эгаллаши»га қарши петицияни ишга туширганидан кейин кўпчиликнинг эътиборига тушди. Петицияга уч кун ичида 23 мингдан ортиқ одам имзо қўйган.
Нейротармоқ бошловчилар билан боглиқ вазият радиостанция СИ адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори, 2012 йилда вафот этган Вислава Шимборскиядан «интервью» олганидан кейин янада кескинлашди. Мазкур «суҳбат» ҳатто ҳукумат даражасида муҳокама қилинди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...