23:13 / 05.11.2024
16

Хитойлик ҳарбийлар онлайн танишув ва қимор ўйинлари хавфидан огоҳлантирилди

Хитойлик ҳарбийлар онлайн танишув ва қимор ўйинлари хавфидан огоҳлантирилди
Фото: “Urа.ru”
Хитой ҳарбий-денгиз кучлари раҳбарияти ёш ҳарбий хизматчиларни ҳушёр бўлишга ва онлайн танишув ҳамда қимор ўйинлари сайтларида рўйхатдан ўтишдан сақланишга чақирди.

Хитой ҳарбий-денгиз кучлари раҳбарияти таъкидлаганидек, бепарволик ҳарбий хизматчининг ўзига таҳдид солиши ва мамлакат қуролли кучларининг жанговар самарадорлигига путур етказиши мумкин.

Бу чақириқ биринчи навбатда 1990 йилдан кейин туғилган ҳарбий хизматчиларга қаратилган, чунки улар ҳозирда ХХР қуролли кучларининг асосий қисмини ташкил қилади ва улар, нашрнинг таъкидлашича, асосан интернет таъсири остида. Нашр турли хил хавфли ва фирибгар онлайн ҳаракатлар, жумладан, фишинг, троян каби зарарли дастурлар ҳақида таъкидлаган.

ХХР ҳарбий-денгиз кучлари раҳбарияти ҳарбийларга қуролли кучларда хизмат қилиш ҳақида онлайн тарзда ошкор қилмасликни маслаҳат берган, акс ҳолда улар жиноятчилар учун “осон нишон” бўлиб, тузоққа тушиб қолишлари мумкин.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматчиларга “онлайн дўст танлашда диққат билан кўриб чиқиш ва масофани сақлаш”, “принципларни ҳеч қачон унутмаслик ва бегоналар билан беҳаё алоқалар ўрнатмаслик” тавсия этилган. ХХР ҳарбий-денгиз кучлари раҳбариятининг сўзларига кўра, қимор ўйинлар қарамликнинг ортиши ва қарзнинг “тубсиз қаърига” етаклайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик ҳарбийлар онлайн танишув ва қимор ўйинлари хавфидан огоҳлантирилди