Фото: Reuters
Politico нашри сайловда ғалаба қозонган АҚШ президенти Доналд Трампнинг турли сиёсатчилар, журналистлар ва тадбиркорларга нисбатан таҳдидли баёнотларининг катта рўйхатини тўплади. Нашр фикрича, Трамп энди рақибларидан қасос олишни бошлаши мумкин.
«Трамп рўйхати»да сайловлардаги рақиблари - вице-президент Камала Ҳаррис, амалдаги президент Жо Байден ва АҚШ 44-президенти Барак Обама ҳам бор.
Йиллар давомида Трамп қуйидаги шахсларга таҳдид қилган:
- 2016 йилги сайловда ўзига ютқазган АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон;
- Meta асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг;
- Сенатнинг собиқ спикери Нэнси Пелоси;
- Ню-Йорк бош прокурори Летисия Жеймс;
- Манҳэттен судяси Артур Энгорон;
- Вакиллар палатасининг собиқ аъзоси Лиз Чейни;
- Махсус масалаҳатчи Жек Смит;
- Манҳэттен округи прокурори Элвин Брэгг;
- ФҚБ собиқ директори Жеймс Коми;
- ФҚБ собиқ махсус агенти Питер Стржок;
- ФҚБ собиқ адвокати Лиза Пейж;
- штаб бошлиқлари қўмитасининг собиқ раиси Марк Милли;
- Жо Байден оиласининг барча аъзолари;
- ўзининг собиқ адвокати Майкл Коэн;
- Politico мухбирлари, муҳаррирлари ва ноширлари.
Трамп турли интервюлари, нутқлари ва ижтимоий тармоқлардаги постларида бу одамларни танқид қилган ва уларни ҳибсга олиш ёки депортация қилишга чақирган.
Масалан, Марк Милли ҳақидаги постида уни Хитой билан алоқадорликда айблаб, «қатл жазосига лойиқ» эканини айтган. Шунингдек, Politico журналистлари ўз манбаларини ошкор қилишдан бош тортгач, улардан кескин норози бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...