Фото: Telegram / Baza
Бошқирдистондаги темирйўлда содир бўлган портлаш оқибатида кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди, деб хабар беради Baza. Темирйўл, алоқа таянчлари ва тармоғига зарар етказган ҳодиса 3 ноябрга ўтар кечаси «Дёма» ва «Черниковка» станциялари оралиғида содир бўлган. Россия Тергов қўмитаси ҳолат бўйича қўпорувчилик моддаси билан жиноят иши қўзғатган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи қурилма вагонлардан бирининг люки остидаги ўрта устунига ўрнатилган. Экспертиза портлашда парчаловчи қурилмадан фойдаланилганини аниқлади. Полиция бир нафар гумонланувчи — Ставропол ўлкасида яшовчи 31 ёшли Иван И.ни қўлга олган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Воқеа жойига портлаш оқибатларини бартараф этишга кўмаклашадиган поезд юборилган.
Сентябр охирларида Самара областидаги Кинел шаҳридан ўтган темирйўл кўпригида ҳам шу каби воқеа содир бўлганди. Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, ўшанда портлаш ўтиш жойидаги «хавфсизлик ороллари»га зарар етказган ва поездлар ҳаракатини вақтинча тўхтатишига сабаб бўлган.
Июл ойида бўлса Россия Федерациясининг Волгоград вилоятида йўловчи поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 100 дан ортиқ киши жабрланган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...