10:00 / 07.11.2024
51

Ҳаррис рақиби Трампни табриклади: “Мағлубиятимни тан оламан”

Ҳаррис рақиби Трампни табриклади: “Мағлубиятимни тан оламан”
Фото: Getty Images
АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис президентлик сайловида ғалаба қозонган рақиби Дональд Трампга қўнғироқ қилиб, уни табриклади. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Маълум қилинишича, суҳбатдошлар ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтказилиши ва президентнинг барча америкаликлар учун роли муҳимлигини муҳокама қилган. Суҳбат бир неча дақиқа давом этган. Трампнинг сайловолди штаби бу борада қуйидагича баёнот берди.

"Президент Дональд Трамп ва вице-президент Камала Ҳаррис телефон орқали суҳбатлашди ва уни тарихий ғалаба билан табриклади. Трамп вице-президент Ҳарриснинг бутун кампания давомида куч-қудрати, профессионаллиги ва қатъиятини юқори баҳолади ва ҳар икки етакчи мамлакатда бирлик муҳимлигини эътироф этди", дейилади баёнотда.

Камала Ҳаррис унга овоз берганларга миннатдорлик билдириб, натижалар у кутганидай бўлмаганини айтди.

"Биз бу сайлов натижаларини тан олишимиз керак. Аввалроқ мен Трамп билан гаплашиб, уни ғалабаси билан табриклаган эдим. Мен унга ва унинг жамоасига ҳокимиятни топширишда ёрдам беришимизни ва бу жараённи тинч йўл билан амалга оширишимизни айтдим. Мен сайловдаги мағлубиятимни тан оламан, аммо бу кампаниянинг ҳаракатлантирувчи кучига айланган курашнинг мағлуб бўлганини тан олмайман", деди Ҳаррис.

У аёллар ҳуқуқлари ва бошқа муҳим масалалар борасида курашишда давом этишини таъкидлади:
"Қўл қовуштириб ўтириш вақти эмас, енг шимариб ишга киришиш пайти", дея қўшимча қилди у.

АҚШда 5 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда Трамп ғалаба қозониш учун керакли бўлган 270 дан ортиқ овозни йиғди. Гарчи жорий натижалар дастлабки бўлса-да, республикачи керакли миқдорда овоз тўплагани аниқ. АҚШнинг 47-президенти инаугурацияси 2025 йил 20 январда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳаррис рақиби Трампни табриклади: “Мағлубиятимни тан оламан”