22:30 / 07.11.2024
45

Лукашенко агар Трамп урушларни тўхтата олса, унга Нобель мукофотини беришни таклиф қилди

Лукашенко агар Трамп урушларни тўхтата олса, унга Нобель мукофотини беришни таклиф қилди
Фото: “БелТА”
Агар АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Оқ уйга қайтганидан сўнг урушларни тўхтаца, унга Нобель мукофотини бериш керак бўлади. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди.

Унинг эслатишича, Трамп сайловолди ташвиқоти чоғида бошқа нарсалар қатори Украинадаги можарони ҳал қилишга ваъда берган. “Агар у шундай қилса, биз Нобель мукофоти учун петиция юборамиз”, дея Лукашенконинг сўзларидан иқтибос келтиради “БелТА” агентлиги. Беларусь давлати раҳбари Трамп “ваъдаларини бажаришига” умид билдирди.

Шу билан бирга, Лукашенкога кўра, ҳаммаси АҚШнинг сайланган президентига боғлиқ бўлмайди. Украинадаги жанговар ҳаракатларга барҳам бериш учун камида икки томоннинг иштироки зарур, деб ҳисоблайди Беларусь раҳбари. “Трамп Украинадаги урушни тугатишга ҳаракат қилади, аммо бу бир томонлама музокаралар эмас, балки кўплаб мамлакатларга тегишли масала”, деди Лукашенко.

Трамп Украина масаласини сайлов кампанияси давомида асосий масалалардан бирига айлантирди. У, агар ғалаба қозонса, 2025 йил январида инаугурациясидан олдин вазиятни ҳал қилиш режаларини эълон қилади. Қўшма Штатларда биринчи овоз бериш натижалари эълон қилинганидан сўнг, ғалаба нутқи билан тарафдорларига мурожаат қилган Трамп “барча урушларни тўхтатиш” ниятини билдирди, бироқ аниқ ташаббусларни илгари сурмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко агар Трамп урушларни тўхтата олса, унга Нобель мукофотини беришни таклиф қилди