Фото: Коммерсантъ
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ вице-президенти Камала Ҳарриснинг Россия президенти ҳақидаги баёнотларига «Путин одамларни емайди» деган сўзлар билан жавоб берди.
Сентябр ойида бўлиб ўтган АҚШ президентлик дебати чоғида Ҳаррис агар Доналд Трамп ғалаба қозонса, Владимир Путин уни «тушликка ейишини» айтган эди.
«Путин одамларни емайди», деди Песков журналистнинг Ҳаррис гапларига изоҳ бериш ҳақидаги илтимосига жавобан.
ABC News телеканали томонидан 11 сентябр куни ўтказилган дебат чоғида Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис рақиби Доналд Трампни айрим сиёсатчилар, жумладан, Владимир Путин билан «дўст» бўлгани учун танқид қилди.
«Сизни тушликда еб қўядиган, диктатор деб аталадиган одам билан дўстлик деб ўйлаган нарсангиздан қанчалик тез воз кечасиз», деган эди у дебатда.
Ҳаррис шунингдек, агар президент республикачи бўлса, «Путин ҳозир Киевда ўтирган бўларди», деди. Унинг сўзларига кўра, Доналд Трамп агар президент бўлганида икки ярим йиллик жанглар ва Қўшма Штатлар томонидан «катта ҳарбий харажатлар» қилинганидан кейин «Украинани ташлаб қўйган бўларди». «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди