Фото: Getty Images
АҚШнинг Жанубий Каролина штати полицияси Йемасси шаҳридаги тадқиқот марказидан қочиб кетган 40 га яқин маймунни қидирмоқда, деб хабар беради NBC News телеканали.
«Аҳолига ушбу ҳайвонлар уйга кириб олмаслиги учун ўз эшик ва деразаларини ёпиб қўйиш тавсия қилинади», — дейилади Йемасси полиция департаменти хабарида.
Шаҳар аҳолисидан мазкур жонзотлар билан алоқага киришмаслик, маймунларга дуч келинган тақдирда 911 га қўнғироқ қилиш сўралмоқда. Шаҳар бўйлаб тузоқлар ўрнатилган, ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеокузатув камералар орқали уларни тутишга уриняпти.
Полиция маълумотларига кўра, маймунлар Alpha Genesis марказидан қочиб кетган. Компания маймунларга боғлиқ биологик тадқиқотлар соҳасида маҳсулот ва хизматлар тақдим этиш билан шуғулланади. Компания асосан макака ва капуцинлар билан ишлайди.
Приматлар айнан қандай тадқиқот ва тестларда иштирок этгани номаълум. Alpha Genesis Жанубий Каролина соҳили яқинидаги Морган оролида 3,5 мингга яқин маймунга эгалик қилади.
NBC’га кўра, мазкур ҳудудда маймунларнинг қочиб кетишига боғлиқ бир нечта ҳолат содир бўлган, хусусан, 2024 йилнинг май ойида ҳам. 2016 йилда эса 19 та маймун Alpha Genesis’дан қочиб кетган ва улар олти соат давомида ушланган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди