22:33 / 08.11.2024
17

Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантларнинг сохта никоҳларини оммавий равишда бекор қилади

Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантларнинг сохта никоҳларини оммавий равишда бекор қилади
Фото: Коммерсантъ
Россия Ички ишлар вазирлиги яқин орада чет элликлар томонидан миграция мақомини олиш мақсадида тузилган сохта никоҳларни бекор қилишни бошлайди ва бундай никоҳ белгиларини аниқлаш устида ишламоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай никоҳ белгиларини аниқлаш бўйича ишлар ҳозир давом этмоқда ва тегишли материаллар кейинги иш юритиш учун прокуратурага юборилмоқда. Волкнинг қайд этишича, 2023 йилда сохта никоҳлар туфайли 240 та вақтинчалик яшаш рухсатномаси ва 107 та яшаш учун рухсатнома бекор қилинган.

Қайд қилинишича, Россия фуқароси билан турмуш қуриш хорижликлар учун яшаш ҳуқуқини олишнинг энг осон усулларидан бири экани аниқланган. 2023 йилда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома тўғрисидаги қарорларнинг қарийб 40 фоизи никоҳ асосида қабул қилинган.

2025 йил январидан миграция мақомини олиш учун сохта никоҳлар ва оталикни аниқлашнинг олдини олишга қаратилган қонун кучга киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантларнинг сохта никоҳларини оммавий равишда бекор қилади