Фото: Reuters
Оқ уй аппарати раҳбари лавозимини Сюзан Уайлс эгаллайди. Бу ҳақда АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп маълум қилди.
Трампнинг сўзларига кўра, Уайлс унга «АҚШ тарихидаги энг катта сиёсий ғалабалардан бирига» эришишда ёрдам берган.
«У 2016 ва 2020 йиллардаги муваффақиятли кампанияларимнинг ажралмас қисми эди», деди республикачи.
АҚШнинг сайланган президенти сўзларига кўра, Уайлс кучли ва ақлли аёл, «инновацион қарашлар»га эга.
Сюзан Уайлс Трампнинг сайловолди ташвиқоти раҳбарларидан бири эди.
5 ноябр куни бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларида республикачи Трамп 270 дан ортиқ делегатнинг овозини олди ва мамлакатнинг 47-президенти бўлди. Унинг инаугурацияси 2025 йил 20 январга белгиланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Такси ҳайдовчилари лицензияси нархи икки баробарга қимматлашди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади