16:00 / 09.11.2024
35

Трамп ғалаба нутқида америкалик яҳудийларни тилга олмади

Трамп ғалаба нутқида америкалик яҳудийларни тилга олмади
Фото: AP
АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп ўзининг ғалаба нутқида мамлакатдаги яҳудий жамияти вакилларини тилга олмади, деб ёзади Америка ОАВ.

Шу билан бирга, Исроилга хайрихоҳ позицияси билан танилган сиёсатчи нутқи давомида турли этник гуруҳлар, жумладан, осиёликлар, лотин америкаликлар ва араб-мусулмонлардан ҳам овоз олганини алоҳида таъкидлади.

«Ушбу кампания кўп жиҳатдан тарихий бўлди. Бизда Америка тарихида кўрилмаган энг катта, энг кенг ва бирлашган коалиция мавжуд. Ҳеч қачон бундай бўлмаган: ёш-у қари, эркак ва аёллар, қишлоқ ва шаҳарлар — буларнинг барчаси бу кечада бизга ёрдам беришди. Бу ажойиб жамоа. Афроамерикаликлар, лотин америкаликлар, осиёликлар, араблар, мусулмонлар — уларнинг барчаси бизни қўллаб-қувватлади ва бу ажойиб эди. Бу жамиятнинг барча қатламлари фуқароларини умумий ядро – соғлом фикр атрофида бирлаштирган тарихий ўзгариш бўлди», — дея Трамп сўзлари келтирилган.

5 ноябр куни бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларида Доналд Трамп давлат раҳбари этиб сайланиш учун зарур бўлган 270 та сайловчилар коллегияси овозини тўплаш чегарасидан ўтди.

АҚШнинг 47-президенти инаугурацияси 2025 йилнинг 20 январида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ғалаба нутқида америкалик яҳудийларни тилга олмади