Фото: Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп мудофаа вазири лавозимига Fox News телеканали бошловчиси Пит Ҳегсет номзодини илгари сурди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
"Пит бутун умри давомида қўшинлар учун ҳам, мамлакат учун ҳам жангчи бўлган. Пит қаттиққўл, ақлли ва “Америка биринчи ўринда” тамойилига чинакамига амал қилади. Пит бошқарувда бўлганида, Американинг душманлари огоҳ бўлишсин — армиямиз янада буюк бўлади ва Америка ҳеч қачон орқага қайтмайди", деди Трамп.
Ҳегсет армияда катта хизмат тажрибасига эга бўлиб, Афғонистон ва Ироқда хизмат қилган. Бундан ташқари, у бир неча йил давомида Трампнинг президентлик даврида ҳам, ундан кейинги пайтда ҳам норасмий маслаҳатчиси вазифасини бажарган. Таъкидланишича, Пентагон амалдорлари Трампнинг мудофаа вазири лавозимига эҳтимолий номзодлар қаторида Ҳегсетнинг исмини тилга олмаган. Вазирликдаги манбалар танловдан лол қолганини билдирган.
Бироқ, Ҳегсет орқали Трамп ўзининг биринчи муддати давомида кўпинча мураккаб муносабатларга эга бўлган вазирликни бошқарадиган содиқ шахсни топиши мумкин.
"Трамп биринчи президентлик даврида мудофаа вазири Жеймс Меттис билан адоватда бўлган. У Трамп Америка қўшинларини Суриядан зудлик билан олиб чиқиб кетишини эълон қилганидан кейин норозилик белгиси сифатида истеъфога чиққанди. Трампнинг бошқа мудофаа вазири Марк Эспер сайловдан бир неча ҳафта олдин янги Трамп маъмурияти таҳдиди ҳақида очиқчасига огоҳлантирган", дейилади хабарда.
Трампнинг давридаги яна бир мудофаа вазири Марк Эспер сайловдан кейин янги администрация хавфи ҳақида очиқчасига огоҳлантирганди. Ҳегсет 44 ёшда, у АҚШ Миллий гвардияси фахрийсидир. 2014 йилдан бери Fox телеканалида ишлаган, 2017 йилдан бошлаб эса Fox & Friends Weekend кўрсатувига бошловчилик қилган. Унинг канал билан тузилган шартномаси фақат кеча тугагани таъкидланмоқда.
Трамп бошчилигида янги администрация
Миллиардерлар Илон Маск ва Вивек Рамасвами Дональд Трамп даврида ҳукумат самарадорлигига эришиш бўйича янги департаментга раҳбарлик қилади. Департамент DOGE деб номланади. У Маск тарафдор бўлган Dogecoin криптовалютасига ишора қилади.
Фото: Илон Маск ва Вивек Рамасвами
"Биргаликда бу икки ажойиб америкалик менинг маъмуриятим учун давлат бюрократиясини демонтаж қилиш, ортиқча қоидаларни, кераксиз харажатларни камайтириш ва федерал агентликларни қайта ташкил этиш йўлини очиб беради", деган Трамп.
Келиб чиқиши яҳудий бўлган америкалик инвестор Стивен Виткофф АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили бўлади. У 1997 йилда асос солган инвестиция ва кўчмас мулк компанияси Witkoff’ни бошқаради. Бундан ташқари, у Ню-Ёркдаги кўчмас мулк кенгаши ижроия қўмитасида ишлаган. Эндиликда Трампнинг администрациясида фаолият юритади.
Оқ уй аппаратига тарихда илк бор аёл киши раҳбарлик қилади
Трампнинг сайловолди кампаниясига раҳбарлик қилган Сюзи Уайлс инаугурациядан кейин Оқ уй аппаратини бошқаради. Уайлс аппарат раҳбари лавозимини эгаллашдан олдин маълум шартларни қўйгани айтилмоқда. Жумладан, энг муҳими президент билан Овал кабинетда кимлар алоқа қила олиши устидан кучлироқ назорат ўрнатиш.
Фото: Сюзи Уайлс / AP Photo
"Сюзи Уайлс Америка тарихидаги энг йирик сиёсий ғалабалардан бирига эришишимга кўмаклашди ва 2016 ҳамда 2020 йиллардаги муваффақиятли сайлов кампанияларимнинг ажралмас қисми бўлди. У кучли, ақлли, инновацион шахс бўлиб, у ҳамманинг ҳурмат ва эътиборига сазовордир. Сюзи Американи яна буюк қилиш учун тинмай меҳнат қилишни давом эттиради. Унинг Қўшма Штатлар тарихидаги биринчи аёл аппарат раҳбари бўлиши Сюзи учун муносиб шарафдир. У мамлакатимизни ўзи билан фахрланишга ундашига шубҳа йўқ", дея таърифлаган Трамп.
АҚШдаги 5 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда Трамп 312 та, Ҳаррис эса 226 та овоз олди. Ғалаба қозониш учун эса 270 та овоз олиш лозим эди. Трамп расман 2025 йил 20 январда давлат раҳбари лавозимига киришади. У президентлик даврида урушни 24 соат ичида тугатишни ваъда берганди, шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам ажратилишини танқид қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди