00:15 / 15.11.2024
47

Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади

Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Фото: Reuters
«Сўнгги йилларда Мустақиллик декларацияни ўнлаб маротаба қайта ўқиб чиқдим ва ушбу декларациянинг моҳияти Арманистон Республикаси мавжуд бўла олмаслигини таъминлашдан иборат деган даҳшатли хулосага келдим. Бу бизнинг энг катта муаммо ва фожиамиз. Ҳозирги масала ҳақиқий Арманистон қандай ва унинг фуқаролари кимлар экани ҳақида. Ҳақиқий Арманистон фуқароси — бу ватанини ташқаридан қидирмайдиган киши», — дейди Пашинян парламентдаги чиқишида.

Никол Пашинян январ ойида янги Конституцияни қабул қилиш бўйича референдум ўтказиш кераклиги ҳақида гапирганди. У мамлакат асосий қонунида Мустақиллик декларацияга ҳавола борлигини, бу тинчлик ўрнатишга тўсқинлик қилаётганини, янги Конституция эса мамлакатни ҳозирги геосиёсий шароитда янада яшовчан қилишини айтган эди. Шу билан бирга, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистон Конституциясининг ўзгариши мамлакатлар ўртасида тинчлик ўрнатиш шарти эканини таъкидлаган.

Арманистон Адлия вазирлигига кўра, гап «конституциявий ўзгаришлар эмас, балки янги Конституция» ҳақида кетаётган экан, уни тайёрлашга вақт талаб этилади, бу борадаги референдум эса 2027 йилдан эрта ўтказилмайди.

Озарбойжон тинчлик битими доирасида Арманистон ўз Конституциясига ўзгартиришлар киритишини талаб қилмоқда. Унда Арманистон Олий кенгаши 1990 йил 23 августда қабул қилган мамлакат мустақиллиги декларациясига ҳавола бор. Ушбу декларация бошида ўз навбатида, Арманистон ССР ва Тоғли Қорабоғнинг 1989 йилдаги «Бирлашув тўғрисида»ги қўшма резолюциясига ҳавола келтирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади