Фото: AP Photo
АҚШда 90 нафарга яқин қонунчилар президент Жо Байденга мактуб йўллаб, Исроилнинг икки вазирига қарши санкция қўллашга чақирди. Бу ҳақда Axios хабар берди.
Қонунчилар Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва молия вазири Бэтсалел Смотрични назарда тутган. Сиёсатчилар Ғазо сектори аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етказиб беришни тўхтатишга чақирганди. Бен-Гвир шу йўл билан ҲАМАСни таслим бўлишга ундашни мўлжаллаган. Смотрич эса Фаластин ҳаракати исроиллик гаровга олинганларни озод қилади, деб умид қилган.
Исроил молия вазири Ғазо секторининг бундай блокадасини, ҳатто унинг икки миллион аҳолиси очликдан ҳалок бўлса ҳам, “асосли” деб атаган.
АҚШ аввалроқ Исроилдаги айрим жисмоний ва юридик шахслар, ҳатто армиянинг алоҳида бўлинмаларига нисбатан санкциялар эълон қилган. Бироқ вазирлар даражасида ҳали ҳеч қандай жазо чоралари кўрилмаган.
Оқ уй қандай фикрда?
Axios нашри АҚШ расмийларига таяниб ёзишича, президент Байден Исроил вазирларининг ҳаракатлари ва баёнотларидан хавотирда. Бироқ у қонунчиларнинг иттифоқчи давлат расмийларига қарши санкциялар жорий этиш таклифига қарши чиққан. Давлат котиби Энтони Блинкен эса бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тарихида “мисли кўрилмаган салбий қадам” бўлишидан қўрқади.
Мурожаатга 17 нафар сенатор ҳамда Вакиллар Палатасининг 71 аъзоси имзо чеккан. Ташаббускорлар уни 29 октябрь куни Байден администрациясига юборган. Бироқ Оқ уй жавоб қайтармагач, 14 ноябрь куни жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинган.
Мурожаатда нима ёзилган?
Қонунчилар Бен-Гвир ва Смотрични Ғарбий Соҳилда беқарорлик келтириб чиқаришда ва ўз ҳаракатлари билан фаластинликларга нисбатан зўравонликни қўллаб-қувватлашда айблаган. Бундан ташқари, Байдендан босиб олинган ҳудудларда яҳудийлар учун уй-жой қуриш билан шуғулланувчи Amana ташкилотига қарши санкциялар жорий этиш ҳам сўралади.
Нетаньяху ҳукумати таркибидаги радикал расмийлар кўчманчилар зўравонлигини рағбатлантириб, аннексия сиёсатини олиб бораётгани боис қўшимча санкцияларни зудлик билан қўллаш зарур, дейилади қонунчилар мурожаатида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор ходим ушланди