08:20 / 17.11.2024
12

Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади

Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
Фото: Twitter / kleavittnh
АҚШ президентлигига қайта сайланган Доналд Трамп ўз сайловолди кампанияси матбуот котиби, 27 ёшли Кэролайн Левиттни Оқ уй матбуот котиби лавозимига тайинлади, деб хабар берди Associated Press. У АҚШ тарихида бу лавозимни эгаллаган энг ёш ходим бўлади. Илгари бу рекорд 1969 йилда президент Ричард Никсон даврида Оқ уй матбуот котиби бўлган 29 ёшли Роналд Циглерга тегишли эди.

Оқ уй матбуот котиби одатда маъмуриятнинг оммавий юзи ҳисобланади ва анъанавий равишда журналистлар учун кундалик брифинглар ўтказади. Трамп ўзининг биринчи муддатида баъзан шахсан матбуот котиби вазифаларини бажариб, бу анъанани бузган эди. 2017 йилдан 2021 йилгача у тўрт нафар матбуот котибини тайинлади.

Кэролайн Левитт Трампнинг содиқ тарафдори саналади, у ҳар доим камера олдида гапиришга тайёр, деб қайд этди AP. У тезкор жавоб беради ва интервюларида республикачини агрессив ҳимоя қилади.

2022 йилда Левитт Ню-Ҳэмпшир штатидан Конгресс учун ўз номзодини қўйди ва Демократик партиянинг амалдаги вакили Крис Паппасга ютқазди. Трампнинг биринчи муддатида Левитт Оқ уй матбуот хизматида ишлади. Кейин Ню-Йоркдаги республикачи депутат Элиз Стефаникнинг алоқа бўйича директори бўлди. Кейинроқ Трамп Стефаникни БМТдаги АҚШ элчиси этиб тайинлади.

Трампнинг биринчи матбуот котиблари Шон Спайсер ва Сара Хакаби Сандерс журналистлар билан зиддиятга боргани орқали танилган эди. Яна бири Стефани Гришэм ҳеч қачон брифинг ўтказмаган. Унинг вориси Кейли Макинани брифингларда оммавий ахборот воситаларига тез-тез панд-насиҳат қилгани билан эсда қолган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади