Фото: Yonatan Sindel/Flash90
Исроил прокуратураси бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг ёрдамчиси Элиэзер Фелдштейн ва махфий ҳужжатларни ошкор қилиш ишига алоқадор яна бир шахсга нисбатан расмий айбловлар қўймоқчи. Бу ҳақда 17 ноябр, якшанба куни идора маълум қилди.
Бундан ташқари, прокуратура гумонланувчиларни ҳибсда сақлаш муддатини беш суткага узайтиришни сўраган. Бу муддат ичида идора айблов хулосасини эълон қилмоқчи, шунингдек, ишнинг миқёси ва нозиклиги сабабли икки айбланувчининг суд охиригача ҳибсда қолишини сўрамоқчи.
Ҳамас билан боғлиқ махфий маълумотлар
Нетаняҳу ёрдамчиси мамлакатдаги ҳукуматга қарши намойишлар Ҳамас ҳаракатини кучайтирмоқда, деган фикрни жамоатчиликка етказиш мақсадида бир неча оммавий ахборот воситаларига махфий ҳужжатни ошкор қилганликда гумонланмоқда, деб тушунтиради The Jerusalem Post.
Айблов томонига кўра, 6 сентябр куни хорижий ОАВда гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар юзасидан Ҳамас позицияси ҳақида мақолалар чоп этилган. Суд ҳужжатларига кўра, материалларда Исроил мудофаа кучларининг разведка тизимларидан ноқонуний равишда олинган махфий маълумотлар ва ҳужжатлардан фойдаланган.
Фелдштейн 2 ноябр куни бошқа тўрт гумонланувчи билан бирга ҳибсга олинган, уларнинг барчаси хавфсизлик хизмати ходимларидир. Уларнинг исмлари ошкор этилмаган. Кейинроқ гумондорларнинг бир қисми уй қамоғига ўтказилди, бироқ бу бош вазир ёрдамчисига таъсир қилмади.
Исроил мудофаа вазирининг истеъфоси: минглаб кишилар намойишга чиқди
Исроил мудофаа вазири Йоав Галант 6 ноябрга ўтар кечаси истеъфога чиққанидан сўнг, Қуддус ва Тел-Авивда минглаб одамлар мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг ҳаракатларига қарши кўчаларга чиқиб, Ғазо секторида Ҳамас ташкилоти томонидан гаровга олинган исроилликларни ўз ватанига қайтаришни талаб қилишди.
The Times of Israel интернет-нашрининг ёзишича, Тел-Авивдаги Аялон шоссесининг жанубий томонида намойишчиларни тарқатиб юбориш учун полиция ёқимсиз ҳидли кучли сув оқимларидан фойдаланишга мажбур бўлган.
Мухолифат етакчиларидан бири Яир Лапид Исроил фуқароларини кўчага чиқишга чақирди. У уруш авжида Галантнинг истеъфога чиқишини «жиннилик ҳаракати» деб атади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди