Фото: iStock
Италиянинг Сардиния оролида жойлашган қишлоқ Дональд Трамп АҚШ президенти бўлишидан норози америкаликларни кўчиб келишга чақирди. Мамлакатнинг бошқа кўплаб коммуналари сингари Оллолай ҳам узоқ вақтдан бери демографик инқироз билан курашмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.
"Сиз глобал сиёсатдан чарчадингизми? Янги имкониятларни қўлга киритиб, янада мувозанатли турмуш тарзига ўтмоқчимисиз? Сардиниянинг гўзал жаннатида ўзингизнинг Европа тарзидаги дам олиш маконингизни яратиш вақти келди", дейилади мэрия эълонида.
Оллолай мэри Франческо Колумбуга кўра, эълон жойланган веб-сайт АҚШдаги президентлик сайловларидан кейин америкалик сайловчиларни жалб қилиш учун махсус яратилган. Амалдор АҚШ фуқаролари унинг коммунасини қайта тиклашга ёрдам берадиган “яхши одамлар” эканига ишонч билдирди.
"Биз ҳақиқатан ҳам америкаликларни бу ерга келишларини хоҳлаймиз ва уларга эътибор қаратамиз. Албатта, бошқа мамлакатлардан келадиган одамлар ариза топширишини тақиқлай олмаймиз, аммо америкаликлар тезкор процедурага эга. Улар қишлоқни жонлантиришга ёрдам беришлари учун пул тикамиз, улар бизнинг ютуқ картамиздир", дейди Колумбу.
Бироқ кўчиб келувчилар учун таклиф этилаётган 1 долларлик уйлар ташландиқ ва таъмирталаб. Фойдаланишга тайёр уйлар эса юз минг еврогача туради. Лекин мэрия харидорларни жараённинг ҳар бир босқичида қўллаб-қувватлашга тайёр. Бунинг учун мавжуд турар жойларга шахсий экскурсиялар ташкил қилиш, қурувчиларни топиш ва керакли ҳужжатларни расмийлаштиришга қадар йўл-йўриқ кўрсатадиган махсус гуруҳ тузилган.
Ўтган асрда Оллолай аҳолиси 2250 дан 1300 нафарга қисқарди. Ҳудудда ҳар йили саноқли чақалоқ туғилади. Кўплаб оилалар иш ва яхши ҳаёт излаб қишлоқни тарк этган. Агар демографик инқироз бартараф этилмаса, қишлоқ ташландиқ аҳволга тушиши мумкин.
Расмийлар АҚШ фуқароларига имтиёз бериш орқали мазкур муаммони ечмоқчи. Колумбунинг айтишича, шаҳар мэрияси веб-сайтига 38 000 та сўров келиб тушган. Уларнинг асосий қисми америкаликларга тўғри келади.
АҚШдаги 5 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда Трамп 312 та, Ҳаррис эса 226 та овоз олди. Ғалаба қозониш учун эса 270 та овоз олиш лозим эди. Трамп расман 2025 йил 20 январда давлат раҳбари лавозимига киришади. У президентлик даврида урушни 24 соат ичида тугатишни ваъда берганди, шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам ажратилишини танқид қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
«Тошкент-Бухоро-Тошкент» йўналишида янги поезд қўйилади