Фото: AP Photo
Ирландияда суд ҳайъати собиқ ММА жангчиси Конор Макгрегорни 2018 йилда аёл кишини жинсий зўрлаганлик ишида айбдор деб топди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Суд қарорига кўра, Макгрегор жабрланувчига 250 минг евро тўлаши керак бўлади. Мазкур иш жиноий тартибда эмас, балки фуқаролик суди доирасида кўриб чиқилган — бу Макгрегорга қамоқ жазоси таҳдид солмаганини билдиради.
Дастлабки тергов билан шуғулланган Ирландия прокуратураси Макгрегорга айблов эълон қилмасликка қарор қилган, чунки унга нисбатан жиноят иши очиш учун етарлича далиллар топилмаган. Англо-саксон ҳуқуқ тизимига эга бўлган бошқа мамлакатларда бўлгани каби Ирландияда фуқаролик процессида ҳам қарор чиқариш учун талаб этиладиган далиллар стандарти пастроқ.
Қайд этилишича, мазкур воқеа 2018 йил декабрда содир бўлган. Аёлнинг версиясига кўра, Макгрегор Дублиндаги Beacon меҳмонхонасида уни зўрлаган ва калтаклаган. Экспертизада аёлда кўкариш ва шилиниш изларини аниқлаган.
Макгрегор ўзининг айбсиз эканини таъкидлаган. Собиқ ММА жангчисининг айтишича, аёл билан ўртасидаги муносабатлар унинг розилиги билан содир бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади