Фото: Getty Images
2018 йил декабрь ойида содир бўлган жинсий зўравонликка оид фуқаролик иши бўйича Дубльин Олий суди UFC’нинг ярим енгил (66 кг гача) ва енгил (70 кг гача) вазн тоифаларида собиқ чемпионлик камарига эга бўлган ирландиялик Конор Макгрегорни айбдор деб топди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Маънавий зарар учун спортчи жабрланувчига тахминан 250 минг евро товон пули тўлаши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор 2018 йил декабрь ойида ўзининг дўсти Жеймс Лоуренс билан бирга Дубльин шаҳрида таниши Никита Ни Лаймхинга нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда айбланган эди. Суд жараёнида у ўша куни гиёҳванд моддалар истеъмол қилганини ҳам тан олди.
Конор Макгрегор 1988 йил 14 июлда Ирландиянинг Дубльин шаҳрида туғилган. У аралаш яккакураш тарихидаги энг машҳур жангчилардан бири саналади. Макгрегор UFC’да бир вақтнинг ўзида икки вазн тоифасида – ярим енгил (66 кг) ва енгил (70 кг) чемпионлик камарига эга бўлган илк жангчи ҳисобланади.
Унинг спортдаги муваффақиятлари уни жаҳоннинг энг бой спортчиларидан бирига айлантирди. Шу билан бирга, Макгрегор шахсий ҳаётидаги можаролар ва ҳуқуқий муаммолари билан ҳам тез-тез янгиликлар марказида бўлиб келади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди