Фото: Х
Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги исроиллик раввин Зви Коганни ўлдиришда гумонланган уч киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда Khaleej Times хабар берди.
Марҳум Исроил ва Молдова фуқаролигига эга бўлиб, яҳудийларнинг “Хабад” диний ҳаракатида фаолият юритган. БАА расмийлари Зви Коган 21 ноябрдан буён бедарак йўқолганини айтган. Раввиннинг оиласи унинг йўқолгани ҳақида хабар берган заҳотиёқ қидирув-тергов гуруҳи тузилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари 24 ноябрь куни эркакнинг жасадини топиб, жиноятчиларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган. Ҳозирда гумонланувчилар қамоқда сақланмоқда, суд жараёни бошланган.
Расмийларнинг аниқлик киритишича, Зви Коган БАА резиденти ва мамлакатга кириш пайтида Молдова фуқароси бўлган. У БААдаги яҳудий жамоаси бош раввинига ёрдамчилик қилган ва Дубайдаги “Римон” кошер супермаркетини бошқарган. Қўшимча тафсилотлар қотиллик бўйича тергов якунлангач эълон қилинади.
Исроил расмийлари раввин ўлимида ўзбекистонликларни гумон қилмоқда
Яҳудий расмийлари ушбу қотиллик бўйича Ўзбекистон фуқароларини гумон қилмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берган. Унга кўра, Эрон томонидан ёлланган бир гуруҳ ўзбекистонликлар раввинга ҳужум қилган. Шундан сўнг улар Туркияга қочиб кетгани даъво қилинган.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қотилларни қўлга олиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланишга ваъда берган. “Улардан бирортаси ҳам омон қолмайди”, деган у.
"Зви Коганнинг ўлдирилиши жиноий антисемитик террорчилик ҳаракатидир. Исроил давлати унинг ўлимида айбдор бўлган жиноятчиларни, албатта, жавобгарликка тортади ва бунинг учун барча йўллар билан ҳаракат қилади", дея таъкидланган Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Ҳозирда раввинни ўлдиришда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этгани ҳақида расмий маълумотлар йўқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»