Фото: Оқ уй матбуот хизмати
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден келаси йилнинг 20 январида президентлик муддати бошланадиган Дональд Трампнинг инаугурациясида иштирок этишини тасдиқлади.
“Президент сайлов ғолибининг инаугурациясида иштирок этишга ваъда берди. У ва биринчи хоним бу ваъдасини бажаради”, деди Оқ уй матбуот котиби Эндрю Бейц.
Байден инаугурацияда иштирок этиш демократик қадриятларга содиқлик ва ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш муҳимлигини кўрсатишини таъкидлаган.
Трамп 2020 йилги сайловларда Байденнинг ғалабасини тан олишдан бош тортиб, унинг инаугурацияда иштирок этишдан бош тортган эди. Шундан сўнг Трамп Капитолийга бостириб киришда айбланди.
Байден 13 ноябрь куни Оқ уйда Трамп билан учрашув чоғида сиёсатчилар ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш зарурлиги ҳақида келишиб олган. Шунингдек, улар яна бошқа бир қатор масалаларни муҳокама қилди.
“Сиёсат — оғир иш. Бу кўп ҳолларда турли тўполонларга сабаб бўлади. Лекин бу сафар ундай эмас. Мен жараён иложи борича силлиқ ўтишини қадрлайман”, деди Трамп.
Трамп 5 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонди. У ХIX асрдан бери тўрт йиллик танаффусдан сўнг Оқ уйга қайтган биринчи АҚШ президенти бўлди.
Дональд Трамп 2025 йил 20 январда инаугурациядан сўнг ишга киришади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Ўзбекистонда тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинади
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Нетаняҳуни қамаш буюрилди. Бу Исроилга қурол етказилишига тўсиқ бўла оладими?