АҚШ президентлигига номзодлар дебатининг иккинчи турида Ҳиллари Клинтон Доналд Трампдан саккиз фоизга илгарилаб кетди. Бу ҳақда Реутерс агентлиги ва Ипсос компанияси томонидан ўтказилган сўров натижалари гувоҳлик беради.
Дебатларга қадар демократлардан номзод беш фоизга олдинда эди.
Тадқиқотга кўра, Ҳилларининг бу фарқни янада мустаҳкамлашига Трамп аёлларни ҳақоратлаган видеоёзувнинг эълон қилиниши сабаб бўлди. Икки номзоднинг тортишувини томоша қилганларнинг аксарияти миллиардернинг тушунтириш ва ўзини оқлашини ишончли эмас деб топди.
Бошқа сўровларнинг гувоҳлик беришича, дебатларнинг аксарият томошабинлари 44 фоиздан 57 фоизгача Клинтон учун овоз берган, Трампни ғолиб деб овоз берувчилар сони эса 34 фоизни ташкил этган.
Теледебатларнинг иккинчи раунди 9-октабрь куни Цент-Луисдаги (Миссури штати) Вашингтон университетида бўлиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди