date
views 74

Суриянинг Идлиб вилояти бутунлай исёнчилар назоратига ўтди

Суриянинг Идлиб вилояти бутунлай исёнчилар назоратига ўтди
Фото: REUTERS/Mahmoud Hasano
Исёнчилар Суриянинг Мараат ан-Нумон шаҳрини эгаллаб олди, Идлиб вилояти тўлиқ исёнчилар назоратига ўтди, деб ёзди Reuters манбаларга таяниб. Аввалроқ Сурия армияси исёнчилар Ҳалаб шаҳрининг катта қисмини эгаллаганини тан олган эди.

Сурия фуқаролик мудофааси, шунингдек, Сурия ва Россия авиацияси Ҳалаб шаҳридаги турар-жойлар, ёқилғи қуйиш шохобчаси ва мактабга ҳаводан зарбалар йўллагани ҳақида хабар берди. Қайд қилинишича, Москва Дамашққа қўшимча ҳарбий ёрдам ҳақида ваъда берган, у яқин 72 соат ичида етиб келиши мумкин.

Сурия армиясига исёнчилар кириб келган шаҳарнинг асосий ҳудудларидан «хавфсиз чекиниш» бўйича буйруқ берилгани таъкидланмоқда.

26 ноябр куни суриялик исёнчилар Ҳалаб шаҳри ва Идлиб вилоятига қарши ҳужум бошлади. Бу 2020 йилдан бери энг катта юриш бўлди. 29 ноябр куни исёнчилар Ҳалабга кирганини маълум қилди. Сурия ҳарбий қўмондонлиги маълумотларига кўра, ҳужумда оғир қуроллар ва учувчисиз самолётларга эга «минглаб хорижий ёлланма жангарилар» иштирок этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Суриянинг Идлиб вилояти бутунлай исёнчилар назоратига ўтди