12:46 / 13.10.2016
6 311

“Лукойл” вице-президентининг ўғли икки йилга қамалиши мумкин

“Лукойл” вице-президентининг ўғли икки йилга қамалиши мумкин

“Лукойл” вице-президентининг ўғли Руслан Шамсуаров 2 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости'га асосланиб "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Гап шундаки, “Лукойл” вице-президенти арзандаси “Галенваген” автомашинасида пойга уюштириб, полиция ходимларини ҳақоратлаб, уларга нисбатан зўравонлик билан таҳдид қилган. Хабар қилинишича, Руслан Шамсуаров ЙПХ инспекторининг автомобилни тўхтатиш кераклигини англатувчи ишорасига амал қилмаган. ЙПХ ходимлари Шамсуаровнинг ортидан қувган. Уларни ҳақоратлаган Руслан ушбу тасвирга олиб, воқеани интернетга жойлаштирган.

Прокурор суддан Шамсуаровни айбдор деб топиб, суд залининг ўзидаёқ уни озодликдан маҳрум қилишни, 2 йилу 1 ой муддатга умумий тартибдаги калонияга жўнатилишини талаб қилди. Унинг таъкидлашича, автомашинанинг давлат рақами ҳам ноқонуний.

Давлат қораловчисининг сўзларига кўра, роликда Шамсуаров орқа ўриндиқда ўтирган ҳамтовоғи Мажидов билан рулни бошқариб кетаётган дўсти Абдуваҳобовга ЙПХ ходимларидан қочиш юзасидан йўл-йўриқ кўрсатган. ЙПХ ходимлари уларни қувиб етганидан сўнг, вице-президентнинг эркатой ўғли отасининг номини тилга олишга, вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилган.

Аслида бу воқеа жорий йилнинг 15 март куни содир бўлган эди. Ўшанда вазият бошқача тус олган. У дўстлари билан 15 сутка ҳибсда сақланган эди. Бадавлат ва баобрў отанинг аралашуви билан Руслан Шамсуаров ва унинг дўстлари ўша вақтнинг ўзида жиноий жавобгарликка тортилмаган эди.

Прокурорнинг фикрича, ушбу жиноят бир гуруҳ шахслар тамонидан олдиндан режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Лукойл” вице-президентининг ўғли икки йилга қамалиши мумкин