date
views 155

Трамп долларга муқобил валюта яратмоқчи бўлаётган BRICS аъзоларига таҳдид қилди

Трамп долларга муқобил валюта яратмоқчи бўлаётган BRICS аъзоларига таҳдид қилди
Фото: REUTERS
АҚШ бўлажак президенти Доналд Трамп агар BRICS давлатлари долларга муқобил валюта яратишга ҳаракат қилса, уларга 100 фоизлик божлар билан таҳдид қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқда ёзди.

«Биз бир четда қараб турганимизда BRICS мамлакатлари доллардан узоқлашишга ҳаракат қилаётгани ҳақидаги ғояга барҳам берилди. Биз ушбу мамлакатлардан янги BRICS валютасини яратмаслик ёки қудратли АҚШ доллари ўрнини босувчи бошқа валютани қўллаб-қувватламаслик мажбуриятини талаб қиламиз, акс ҳолда улар 100 фоизлик бож тарифларига дуч келади ва Қўшма Штатларнинг ажойиб иқтисодиётидаги сотувлар билан хайрлашади», деб ёзди Трамп.

Унинг қўшимча қилишича, халқаро савдода доллар ўрнига бошқа валютани жорий қилмоқчи бўлган ҳар қандай давлат «Америка билан хайрлашишга мажбур бўлади».

Октябр ойида Қозонда бўлиб ўтган саммитда BRICS аъзолари умумий валютага ўтиш имкониятларини муҳокама қилди, деди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков. «Бу ёпиқ масаладир, баъзи ҳамкасбларимиз бу масалаларни очиқ муҳокама қилишда жуда эҳтиёткор бўлишади», деди у.

BRICS мамлакатлари ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар учун ягона валюта яратиш ғояси эътиборга лойиқ, аммо лойиҳани амалга ошириш қийин, деди Россия Марказий банки раҳбари Элвира Набиуллина 2023 йил июл ойида. «Бу кўплаб томонларнинг розилигини талаб қилади, бу осон лойиҳа эмас», деди Набиуллина.

Ҳозир BRICS 10 та давлатдан иборат: Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, Саудия Арабистони, БАА, Миср, Эрон ва Эфиопия.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп долларга муқобил валюта яратмоқчи бўлаётган BRICS аъзоларига таҳдид қилди