date
views 79

Япония бош вазири аварияга учради

Япония бош вазири аварияга учради
Фото: Reuters
Япония бош вазири Сигеру Исибанинг машинаси унинг кортежини қўриқлаётган полиция автомобили билан тўқнашди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.

Бош вазир ва унинг ёрдамчилари авария оқибатида тан жароҳати олмаган. Ҳодиса Тоттори шаҳрида, бош вазир Токиога қайтиши учун аэропортга йўл олганида содир бўлган. Полиция машинаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаган. Унга бош вазирнинг автомобили келиб урилган. Кортеж ҳаракатни давом эттиргунча бир неча дақиқа воқеа жойида қолган.

Тотторида бош вазир ҳукмрон Либерал-демократик партия фаоллари ва маҳаллий аҳоли билан учрашув ўтказган. Шу жумладан, Исиба ўз оиласи яшаган уйга ташриф буюрган. У Токиода туғилган бўлса-да, болалик ва ёшлик даврини Тотторида ўтказган. Бундан ташқари, у ота-онаси дафн этилган жойни ҳам зиёрат қилган.

Аввалроқ Япония бош вазири Сигеру Исиба қайта сайлов учун овоз бериш вақтида ухлаб қолганди. Ўшанда амалдор овоз бериш якунларига кўра ғалаба қозонган. Унга жами 221 нафар парламент аъзоси овоз берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония бош вазири аварияга учради