Бешинчи кундирки, суриялик исёнчилар илгари Башар Асад режими қўшинлари тасарруфида бўлган ҳудудларни эгаллаб, шиддат билан олдинга силжияпти.
Bild нашрининг ёзишича, бир неча кун ичида мухолиф гуруҳлар кучлари икки миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи йирик Ҳалаб шаҳри ҳамда бошқа юзлаб аҳоли пунктларини назорат остига олган.
«Исёнчилар Ҳалаб устидан назоратни мустаҳкамлаган ҳолда стратегик ҳудудларни, жумладан Хонасер шаҳрини ҳам эгаллаб олдилар. Бундан ташқари, улар Ҳомс ва қирғоқ ўртасидаги муҳим транспорт пункти бўлган Хама шаҳри чегараларига яқинлашдилар», – деб ёзмоқда нашр.
Сурия пойтахти Дамашқ ҳамон Асадга содиқ қўшинлар назоратида. Бироқ мамлакат жанубидаги Дара ва Сувайда минтақаларида мухолиф гуруҳлар билан режим кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Асад вакиллари ва Туркия расмийлари ўртасида Анталиядаги музокаралар ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар тарқалмоқда.
Эрон Башар Асад тузумини қўллаб-қувватлашга ваъда берган. Россия бир неча кундан бери Суриянинг ҳукумат қўшинларига қарши курашаётган исёнчи гуруҳлар ўрнашиб олган қатор ҳудудларга ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда.
«Сурия етакчиси назарида иттифоқчилар томонидан қўллаб-қувватловнинг заифлашиши туфайли вазият янада оғирлашмоқда. Бир пайтлар Ҳалабда ҳукмрон куч бўлган рус қўшинлари ҳозир Украинада тўпланган, Эрон жангарилари ва Ҳизбуллоҳ эса бошқа можаролар туфайли заифлашган. Россия авиацияси минтақада ҳужумларни қайта бошлаган бўлса-да, ҳарбий таҳлилчиларга кўра, унинг ресурслари кескин чекланган», – деб ёзади Bild.
Маълумот учун, Сурия расмийлари 2012 йилдан бери биринчи марта Ҳалаб устидан назоратни қўлдан чиқарди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Қайси навли мандаринлар энг ширин бўлади?
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди