
Фото: Keystone Press Agency / Global Look Press
Сурия президенти Башар Асад авиаҳалокат қурбонига айланган бўлиши мумкин, бу ҳақда Reuters агентлиги республикадаги икки манбасига асосланиб хабар тарқатди. Худди шу вақтда агентлик манбаси самолёт экипажи транспондёрни атайлаб ўчириб қўйган бўлиши ва шу туфайли борт радарлардан йўқолган бўлиши мумкинлигини истисно этмайди.
«У радарлардан йўқолди, транспондери ўчирилгани учун бўлиши ҳам мумкин, аммо мен самолёт катта эҳтимол билан уриб туширилган деб ҳисоблайман», — дея суҳбатдошнинг сўзларини келтирган агентлик.
Агентлик Flightradar24 сервиси маълумотларига асосланиб, Дамашқ исёнчилар қўлига ўтишидан бироз олдинроқ Syrian Air авиакомпаниясининг Ил-76 русумли самолёти маҳаллий вақт билан 8 декабрга ўтар кечаси соат 4:55 да Сурия пойтахти аэропортидан учиб кетганини ёзган. Самолёт бортида ким бўлгани охиригача аниқ эмас. Бу президент Башар Асад бўлгани тахмин қилинмоқда.
Самолёт аввалига шарққа, Ироқ билан чегара томон учган, кейин эса бирданига шимоли-ғарбга бурилиб, мамлакатнинг Асадга мойил бўлган алавийлар назорати остидаги, Россия ҳарбий базалари жойлашган ҳудудлари томон уча бошлаган, шундан кейин Ҳомс яқинида радарлардан йўқолиб қолган. Бу шаҳарни шу кунларда исёнчилар ўз назоратига олганди.
FlightRadar маълумотига кўра, радарлардан ғойиб бўлишидан олдин самолёт парвози баландлиги ва тезлиги аста-секинлик билан 2,6 км ва 64 км/соатгача пасайган.

Борт охирги бор кўзга ташланган ҳудуд яқинида, Ал-Қусайрда Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари авиабазаси жойлашган. Бу ҳудуд ҳозирда исёнчилар қўлига ўтган, авиабаза кимнинг қўлида бўлгани эса маълум эмас.
Сурия бош вазири Муҳаммад Ғозий ал-Жалолий президент қаерда эканидан хабардор эмаслиги, у охирги бор 7 декабр куни алоқага чиққанини айтган. Бош вазир Дамашқда қолган, у ҳокимиятни тинч йўл билан топширишга тайёрлиги, пойтахтни эгаллаган исёнчилар қўмондонлиги билан алоқа ўрнатгани ҳамда мамлакатда зудлик билан навбатдан ташқари сайловлар ўтказиш лозимлигини маълум қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар