Фото: Julius Christian Schreiner/dpa/picture alliance
Германия бўйлаб минглаб суриялик муҳожирлар 8 декабр, якшанба куни кўчаларга чиқиб, ўз ватанларида Башар Асад режими ағдарилганини нишонлади. Dpa агентлиги маълумотларига кўра, Эссендаги юриш иштирокчилари сони 11 минг кишини, Мюнхенда — 6 минг, Берлинда — 5 минг, Майнцда — 3 минг кишини ташкил қилди. Бундан ташқари, сурияликлар Ҳамбург, Нюрнберг, Ҳамм, Вуппертал, Дюсселдорф, Дортмундда акция уюштирди.
Пойтахтнинг кўплаб Яқин Шарқдан келган фуқаролар яшайдиган Кройцберг районида сурияликлар фейерверклар отишди ва Free Syria деб ёзиб қўйилган Сурия байроқларини ҳилпиратдилар.
Бир кун олдин, исёнчилар Дамашққа етиб келгани маълум бўлгач, худди шундай кўча акцияси Берлиннинг муҳожирлар улуши кўп бўлган бошқа бир ҳудудида — Нойкёлнда бўлиб ўтди. Пойтахтнинг Der Tagesspiegel нашри хабарига кўра, акциялар ноғора чалиш ва хор куйлаш билан бирга кечган.
Dpa эслатишича, худди шу ҳудудлар сўнгги ҳафталарда Исроилнинг Ғазо секторига ҳаво ҳужумларига қарши бир неча бор норозилик намойишлари саҳнасига айланган. Журналистларнинг таъкидлашича, бу ҳаракатларнинг аксарияти уларнинг Фаластин тарафдорлари иштирокчилари ва пойтахт полицияси ўртасидаги тўқнашувлар билан якунланган.
Германиядаги суриялик қочқинлар
2015 йилда, Суриядаги фуқаролар уруши авжига чиққан пайтда Германия мамлакатдан деярли 900 минг қочқинни қабул қилган. Кейинчалик Германиянинг ўша пайтдаги канцлери Ангела Меркелнинг «меҳмондўстлик маданияти» доирасида олиб борган бу сиёсати унинг сиёсий рақиблари томонидан бир неча бор танқид қилинган.
8 декабр куни Берлинда ўтказилган кўча акцияларининг айрим иштирокчилари Der Tagesspeigel нашрига ҳозирда Сурияга «ҳеч бўлмаганда бир муддат» қайтиб, мамлакатни тиклашда иштирок этиш ниятида эканликларини айтишди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Қарзинг бўлмасин!
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Фронтдаги вазият: Россия Украинанинг Донбассдаги муҳим бўлган қалъасини ўраб олмоқда
Башар Асад оиласи билан Москвага қочиб келгани маълум бўлди
Майк Тайсон: “Йиғладим ва қасос олишга ваъда бердим”
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
"Металлург" 2025 йил Суперлигада ўйнайди