07:58 / 11.12.2024
41

Болгария Россия газининг Европага транзитини тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди

Болгария Россия газининг Европага транзитини тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
Фото: Газпром
Болгария агарда «Газпром» тўловларни амалга ошириш йўлини топмаса, «Турк оқими» орқали Россия гази етказиб берилишини тўхтатиб қўйишини маълум қилди. Монополия Газпромбанкка қарши Америка санкциялари жорий этилганидан кейин нафақат ўз гази учун тўловларни қабул қилиш, балки уларни етказиб берганлик учун тўлов қилиш имкониятини ҳам йўқотди.

«Газпром» ўз ёқилғисини Сербия ва Венгрияга ташийдиган Bulgartransgaz’га тўловларни Газпромбанк орқали амалга ошириб келган. Аммо 21 ноябр куни банкка қарши санкциялар жорий этилганидан кейин у бундай имкониятдан маҳрум бўлди. Беш кун олдин Владимир Путин қарори билан тўловлар тартиби янгиланган. Аммо бу аввало газ харидорларига тўловни амалга ошириш имкониятини тақдим этиш мақсадида амалга оширилган.

«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов. Малиновнинг айтишича, олдинги етказиб беришлар учун тўловлар олинган, Россияда ечим топиш учун 10 декабргача вақт бор.

Сербия ва Венгрияга Болгария орқали ҳар йили қарийб 18 миллиард метр куб газ етказиб берилади. 2022 йил бошида газ қувури ишга туширилганидан бери Болгария транзит учун 750 миллион доллардан ортиқ тўлов олган.

Венгрия аллақачон Европадаги энергетика хавфсизлиги таҳдиди ҳақида хавотирини билдириб бўлди. Январ ойидан Украина орқали ҳам транзит тўхтатилиши сабаб вазият мураккаб — у ердан газ Венгрия ва Словакияга етказилади. Киев жорий йил охирида муддати тугайдиган шартномани узайтириш ниятида эмаслигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болгария Россия газининг Европага транзитини тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди