Россиянинг Ҳмеймимдаги авиабазаси. Фото: Planet Labs / AFP
Россиянинг Суриядан тўлиқ чиқиши, Тартус порти ва Ҳмеймим авиабазасини йўқотиши мумкинлигини The Moscow Times’га икки рус дипломати маълум қилди. Асадни қўллаб-қувватлаш кампанияси авжига чиққанда Россиянинг Суриядаги ҳарбий контингенти ўн минглаб ҳарбийларни ўз ичига олган. Аммо Асадга қарши мухолифат кучлари Тартус ва Ҳмеймим жойлашган ҳудудларни тўлиқ назоратга олганидан кейин, бу кучлар қамалга тушиб қолган.
Россия мазкур вазият борасида мухолифат, Анқара, Тел-Авив, Вашингтон ва Лондон каби минтақадаги асосий ўйинчилар билан дипломатик ва ҳарбий алоқалар орқали музокара олиб борган. Россия дипломатларига кўра, Кремл ўз ҳарбий кучларига Тартус ва Ҳмеймимда таҳдид туғилса, авиация ва ракеталар билан жавоб қайтаришини маълум қилган.
Бироқ, бундай дипломатик чораларнинг муваффақияти кафолатланмаган. Карнеги марказининг Россия—Евросиё бўлими раҳбари Александр Габуев ушбу вазият Россиянинг Африка корпусини таъминлаш логистикасига ва минтақадаги амбициясига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади. «Бошқа муқобил, масалан, Жазоирда топилиши мумкин, лекин барибир жуда қийин бўлади», деди у.
Асад режими Кремл учун стратегик «кўзир» эди. Аммо, Габуевнинг таъкидлашича, бу биринчи навбатда Эроннинг мағлубияти бўлди, чунки Теҳрон Сурияга кўпроқ сармоя киритган ва кўпроқ йўқотишларга учраган.
Сурия базаларини йўқотиш Россиянинг Яқин Шарқдаги ва Ғарбдаги таъсирини заифлаштиради. БМТдаги Россия миссиясининг собиқ ходими Борис Бондарев Сурия Путин учун Саудия Арабистони, Қатар, Исроил ва Ғарб давлатлари билан мулоқот учун платформа бўлганини таъкидлади.
Айрим расмийлар вазиятни бунчалик драматик деб ҳисобламайди. Уларга кўра, Асад ва Сурия Кремл учун «тутқичсиз жомадан»га айланган. Энди бу ресурслар Украина урушига йўналтирилади.
Асаднинг қочиши Кремл учун репутация муаммосига ҳам айланди. «Россия ўз одамларини ташлаб қўймайди», деган позиция барбод бўлди, деди Габуев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди