Фото: AP Photo
Исроил собиқ президенти Реувен Ривлин Британия марҳум қироличаси Елизавета II яҳудийларни ёмон кўргани ҳақида гапирди. Бу ҳақда The Jewish Chronicle хабар берди.
Ривлин қиролича билан кескин муносабатлар ҳақида Лондондаги Технион университетининг 100 йиллигига бағишланган маросимда айтди.
"Бизнинг қиролича билан муносабатларимиз мураккаб эди. У ҳар биримизни ё террорчи, ё террорчининг ўғли деб ҳисобларди. Халқаро тадбирлардан ташқари Исроил расмийларини Букингем саройига киритишдан бош тортарди", деди у.
Исроил собиқ президенти таъкидлашича, Чарльз III шаҳзода пайтидаёқ доим хайрихоҳлик кўрсатиб келган. Қиролича Елизавета II ўзининг 70 йиллик ҳукмронлиги давомида Исроилга ташриф буюрмаган. Бироқ ҳозирги қирол Чарльз III мамлакатга икки марта норасмий ташриф буюрган — Исхак Рабин ва Шимон Переснинг дафн маросимига. Расмий ташриф фақат 2020 йилда амалга оширилган.
"Умид қиламанки, АҚШнинг янги президенти Яқин Шарқда янги даврни бошлайди. Биз— исроилликлар, араблар ва араб давлатлари биргаликда яшашга маҳкуммиз", деди Ривлин ва халқаро алоқалар яхшиланишига умид билдирди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур