date
views 98

Япония компаниялари Ойда фойдали қазилмаларни қазиб олмоқчи

Япония компаниялари Ойда фойдали қазилмаларни қазиб олмоқчи
Япониянинг Ойни ўрганиш бўйича ispace компанияси ва Magna Petra геология-қидирув фирмаси Ер сунъий йўлдошидаги ресурсларни қазиб олиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Magna Petra компанияларнинг қўшма баёнотида айтилишича, Ой реголитидан гелий-3 (He-3) изотопи гелийнинг «тижорий миқдорларини» ажратиб олишни ва уни Ерга қайтаришни режалаштирмоқда. У элементар заррачаларни, материянинг физик хоссаларини ва фазодаги жараёнларни ўрганиш учун заррачалар детекторлари ва ядро реакцияларида ишчи газ сифатида ишлатилиши мумкин.

Агар ҳаммаси режа бўйича бўлса, ispace’нинг Resilience модули Tenacious микророверини Ой юзасига олиб чиқиб, ой ландшафтини бурғулаш ва реголит намуналарини йиғиш ишларини олиб бориди. Ушбу ишлар 2025 йилга режалаштирилган.

Magna Petraнинг таъкидлашича, бундай технология компанияга тезда катта ҳажмдаги гелий-3 ни олиш ва Ерга етказиш имконини беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония компаниялари Ойда фойдали қазилмаларни қазиб олмоқчи