Фото: AFP
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Европа давлатларига ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этилишини назорат қилиш учун Украина ҳудудига ўз қўшинларини жойлаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда 12 декабр, пайшанба куни манбаларга таяниб, The Wall Street Journal нашри хабар берди.
Нашр суҳбатдошларига кўра, бу ташаббус Украина президенти Володимир Зеленский ва Франция президенти Эммануэл Макрон билан 7 декабр куни Парижда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинган. Трамп Зеленский ва Макронга Украинанинг НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватламаслигини, аммо урушдан кейин Украина «кучли ва яхши қуролланган бўлишини» хоҳлашини айтди.
Европа Украинани ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашда асосий рол ўйнаши керак, деди Трамп. Америка ҳарбийлари, унинг режасига кўра, бу миссияда бевосита иштирок этмайди, аммо сиёсатчи АҚШнинг Европа контингентини қандайдир тарзда қўллаб-қувватлашини истисно этмади.
Макрон Туск билан Украинага урушдан кейин тинчликпарварларни юборишни муҳокама қилади
Франция президенти Эммануэл Макрон 12 декабр куни Варшавада Полша бош вазири Доналд Туск билан Украинада урушдан кейин тинчликпарвар миссияларни жойлаштириш эҳтимоли масаласини муҳокама қилади, деб ёзади 11 декабр куни Rzeczpospolita ва Politico манбаларга таяниб.
Макрон АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп билан яқинда бўлиб ўтган учрашувида унга Европа Украинадаги уруш бўйича музокаралар жараёнида фаолроқ иштирок этишга тайёрлигини айтди, деб хабар берди НАТО бош котиби собиқ ёрдамчиси, Йенс Столтенберг қўл остида 2022 йилгача ишлаган Камил Гранд Rzeczpospolita'га. Унинг фикрича, Россия ва Украина ўртасида қуролсизлантирилган ҳудудни яратишни назарда тутувчи «Корея» сценарийси ҳарбий ҳаракатлар музлатилган тақдирда Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этишнинг энг реал вариантидир.
Франция таклифининг мазмуни тинчликпарварлик миссияси бўлиб, Кремл эҳтимолий ўт очишни тўхтатиш ва белгиланган демаркация чизиғини бузмаслигини кафолатлайди, деб ёзади газета. Нашрнинг ёзишича, бундай миссия бешта бригададан (тахминан 40 минг аскар) иборат бўлиши ва Полша улардан бирига қўмондонлик қилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Россияда Danone компаниясининг активлари чеченистонлик собиқ амалдорга ўтди