Mercer компанияси қайси шаҳарлар хорижлик муҳожирларга энг яхши шароит таклиф этиши ҳақида йиллик ҳисоботини эълон қилди. 2023 йилда рўйхатда Австриянинг Вена шаҳри етакчилик қилган бўлса, бу сафар Швейцариянинг Цюрих шаҳри ғолибликни қўлга киритди.
Экспатлар учун Цюрихнинг нимаси яхши?
Mercer ҳисоботида айтилишича, Цюрихнинг танланиши “сифатли давлат хизматлари, жиноятчилик даражасининг пастлиги ва фаол маданий ҳаётга асосланган”. Самарали инфратузилма ва барқарор ривожланишга интилиш буларга қўшимча бўлади.
Ҳисоботда, шунингдек, шаҳар авиацияси яхшилангани таъкидланган: 2024 йил ёзида бошқа қитъаларга бориш-қайтиш рейслари кўпайтирилди. Энди Цюрихдан SWISS авиакомпанияси орқали Сеул, Шанхай, Вашингтон ва Торонтога, шунингдек Tunisair ва бошқа авиакомпаниялар билан Тунис ва Жербага учиш мумкин.
“2024 йилда Цюрихда Атланта, Клоуж, Жерба, Кошица ва Тунисга парвозлар йўлга қўйилди, бунинг натижасида хорижликларг учун уйга бориш ва қайтиш ҳар қачонгидан осонлашди”, — деди авиакомпаниялар йўналишлари бўйича таҳлилчи Жеймс Пирсон Euronews Trave компаниясига.
Цюрихда 400 000 дан ортиқ швейцариялик бўлмаган аҳоли истиқомат қилади, бу эса уни мамлакатдаги энг йирик хорижий жамоага эга шаҳарга айлантиради. Бироқ Цюрихда жойлашган кадрлар танлови ва лойиҳа хизматлари бўйича Rigby AG компанияси маълумотларига кўра, бу шаҳар яшаш учун қиммат, айниқса ижарада турувчилар учун.
Цюрихда яшаш нархи рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган Венадагига қараганда 71,8 фоиз юқори. Хусусан, уй-жой ижараси нархлари Венадагидан 127,6 фоиз баланд, озиқ-овқат маҳсулотлари эса тахминан 65 фоизга қимматроқ. Бироқ бу ерда иш ҳақи ҳам юқори бўлгани сабабли, чет эллик мутахассислар даромад топа бошлаши билан турмуш тарзи яхшиланишни бошлайди.
Цюрих шаҳри мунтазам равишда юқори турмуш даражаси билан ажралиб туради. 2024 йилги дунёнинг энг бахтли шаҳарлари рўйхатида у Даниянинг Орхус шаҳридан кейин иккинчи ўринни олган. 2024 йилги IMD Smart City Index халқаро рейтингида Цюрих кетма-кет бешинчи йил биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Бундан ташқари, Европа Комиссияси уни Европанинг яшаш учун энг қулай шаҳри сифатида эътироф этган.
Европанинг яна қайси шаҳарлари экспатларни ўзига тортади?
Mercer ҳаёт сифати индексидаги энг яхши 10 та шаҳарнинг саккизтаси Европа шаҳарлари бўлиб, фақат Окленд ва Ванкувер бундан мустасно.
Юқори рейтингга эга бошқа шаҳарлар орасида Вена ҳам бор. У 2023 йилдаги биринчи ўриндан бир поғонага пастлаган. Швейцариядаги Женева икки поғонага кўтарилиб, бу йил учинчи ўринни эгаллади.
Копенҳаген тўртинчи ўринни сақлаб қолди, Амстердам эса саккиз поғонага кўтарилиб, бешинчи ўринни эгаллади. Энг яхши ўнталикда Франкфурт бир поғона пастлаб, еттинчи ўринни эгаллаб, Ванкувер билан тенглашди, Швейцариянинг бошқа икки шаҳри — Берн ва Базел эса мос равишда тўққизинчи ва ўнинчи ўринларни эгаллади.
Шунингдек, рўйхатда саккиз поғонага кўтарилиб 18-ўринни эгаллаган Швециянинг Стокҳолм шаҳри ҳамда 12 поғона сакраб 27-ўринни банд этган Лиссабон ҳам катта ютуқларга эришди.
Рейтингда энг кўп пастлаган шаҳар Германиянинг Штутгарти бўлди. У 20 поғонага тушиб, 46-ўринни эгаллади. Mercer бундай кескин пасайиш сабабини келтирмаган бўлса-да, мутахассислар шаҳар аҳолисининг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатаётган “Штутгарт 21” баҳсли инфратузилма лойиҳасини эсга олди.
Марказий Осиё шаҳарлари қандай ўринларни эгаллади?
Mercer рейтингига Марказий Осиёнинг йирик шаҳарлари ҳам киритилган. Хусусан, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри 179, Остона шаҳри 186-ўринда турибди. Тошкент эса рўйхатнинг 200-поғонасидан жой олган. Бишкек 212, Душанбе 216, Ашхобод 222-ўринда хорижлик мутахассислар учун таклиф этилмоқда.
Экспатлар яшаши учун дунёнинг энг ёмон жойлари қаер?
Mercer рейтингига бешта қитъадан 241 та шаҳар киритилган. Рўйхатнинг қуйи қисмидаги кўплаб шаҳарлар Африка ва Яқин Шарқда жойлашган, энг охирги ўринни эса Судан пойтахти Хартум эгаллаган.
Шунингдек, Ироқдаги Бағдод, Марказий Африка Республикасидаги Банга, Ямандаги Сану ва Ҳаитидаги Порт-о-Пренс ҳам рўйхатнинг қуйи поғоналарида туради.
Бу йил рейтингда Американинг айрим шаҳарлари юқорилади. Айниқса, Калифорниядаги Лос Анжелес энг катта муваффақиятга эришди: у 26 поғона кўтарилиб, 44-ўринни эгаллади. Ривожланаётган бошқа шаҳарлар орасида Атланта, Даллас ва Бостон ҳам бор.
Mercer хорижлик мутахассислар ва уларнинг оилалари ҳаётининг амалий жиҳатларини доимий ўрганиш асосида ҳаёт сифатини баҳолайди.
“Бугунги кунда мобил истеъдодларни замон талабига мос бошқариш билан бир қаторда юқори турмуш сифати ва арзон яшаш харажатларини уйғунлаштирган соҳалар энг кўп муваффақиятга эришмоқда”, — деб таъкидлади компания. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Осиё чемпионати. Бугун 10 нафар боксчимиз чемпионлик учун рингга чиқади
Трамп ташқи сиёсатдаги энг муҳим вазифаси нима эканлигини айтди
Машҳур YouTube блогер Мr. Beast’ нинг шоуси учун 14 млн долларлик шаҳарча қурилди
Трамп Байденни Украинага ажратилган пулларни ўзлаштиришда айблади
ОАВ: Украинада 83 минг нафар Россия аскари ҳалок бўлгани тасдиқланди