12:28 / 14.12.2024
13

Россия Суриядан ҳарбий техникасини олиб чиқишга тайёрланмоқда

Россия Суриядан ҳарбий техникасини олиб чиқишга тайёрланмоқда
Фото: Russian Defense Ministry Press Service via AP/picture
Россия ҳарбийлари Суриядан ҳарбий техникани олиб чиқишга тайёрланмоқда, буни экспертлар ва журналистлар томонидан таҳлил қилинган очиқ манба маълумотлари тасдиқлайди. Хусусан, Суриянинг Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазасидан дрондан олинган видеода OSINT таҳлилчилар чамадонли одамлар самолётга чиқишга ҳозирланаётганини, шунингдек, жўнатиш учун тайёрланган 91Н6Е радар мажмуасини пайқашди, деб ёзади 13 декабр, жума куни мустақил матбуот.

Радар тизимида қўлланган С-300 ва С-400 ракета тизимлари ҳозир ҳам ўз жойида, бироқ уларнинг учириш қурилмалари Сурия ҳукмдори Башар Асад ағдарилишига қадар бўлгани каби жанговар шай ҳолатда эмас.

Нашр, шунингдек, The Times газетаси Суриядаги мухбирининг Хмеймим базасига Россия ҳарбий техникаси етиб келгани акс этган видеолавҳага таянади. База қўриқчилари журналистларга Россия Федерацияси ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетаётганини тасдиқлади.

Хмеймим базасида - рекорд даражадаги самолётлар

Шу билан бирга, сунъий йўлдош тасвирлари шуни кўрсатадики, 13 декабр куни Хмеймим авиабазасида сўнгги кунларда рекорд даражадаги самолётлар, жумладан иккита Ан-124 «Руслан» бўлган. Айни пайтда, Тартус ҳарбий-денгиз базасидаги рус фрегатлари 13 декабр куни ўз тўхташ жойига қайтмаган, бу сунъий йўлдош тасвирларида кўринган.

Аввалроқ Сурияда ҳокимиятни қўлга киритган исёнчилар Россиянинг мамлакатдаги ҳарбий базалари ва дипломатик ваколатхоналари хавфсизлигини кафолатлагани хабар қилинганди. «Россия расмийлари Суриядаги Россия ҳарбий базалари ва дипломатик муассасалари хавфсизлигини кафолатлаган қуролли Сурия мухолифати вакиллари билан алоқада», — дея Кремлдаги манбага таяниб ТАСС хабар берди.

Суриядаги манбанинг ТАСС'га маълум қилишича, исёнчилар Россиянинг Хмеймим авиабазаси ва ҳарбий-денгиз базаси жойлашган қирғоқбўйи Тартус ва Латакия ҳудудларини тўлиқ назорат қилмоқда. «Мухолифат қуролли кучлари Россиянинг нормал фаолият юритаётган ҳарбий базалари ҳудудига бостириб кирмаган ва бостириб кириш ниятида ҳам эмас», — таъкидлади манба.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Суриядан ҳарбий техникасини олиб чиқишга тайёрланмоқда