13:50 / 14.12.2024
9

Сўров хулосаси: мигрантлар учун оила ва болалар энг олий қадрият

Сўров хулосаси: мигрантлар учун оила ва болалар энг олий қадрият
© Sputnik / Кирилл Каллиников
"Мигрант сервис" ("Мигрантлар хизмати") платформаси таҳлилчилари 63 000 нафарга яқин иштирокчини қамраб олган сўровнома орқали Россияда ишлаётган меҳнат мигрантларининг портретини аниқлашди.

"Мигрантлар учун оила ва болалар энг олий қадрият. Улар ўз харажатларини камайтириб, асосий эътибор ўз ватандаги оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратишади”, — деган хулосага келишди мутахассислар сўров натижасида.

Ундан маълум бўлишича, Россияда ишлаётган аксарият мигрантлар ўртача 28 ёшли, турмуш қурган, Ўзбекистон (55%) ёки Тожикистондан (40%) келган мусулмон эркаклар экан. Мигрантларнинг 51 фоизи уйланган, 28 фоизи уйланмаган.

"Мигрантларнинг 67 фоизи ҳар чоракда пул жўнатади, 41 фоизи эса даромадларининг 50 фоиздан ортиғини жўнатади", — дейилади экспертлар хулосасида.

Мигрантларнинг аксарияти (83%) даромадарининг ўртача 10-20% патентга, 10% ижара тўловига, 10-30% озиқ-овқат ва таранспортга сарфлайди. Уларнинг (52%) ҳеч қачон ҳордиқ чиқариш тадбирларига бормайди ёки тежамкор дам олишни маъқул кўради. 45 фоизи уйда вақт ўтказади ёки сайр қилишади.

Меҳнат мигрантларининг ярмидан кўпи (53%) ҳеч қачон тиббий ёрдамга мурожаат қилмайди ва тиббий хизматларга умуман пул сарфламайди (55%).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сўров хулосаси: мигрантлар учун оила ва болалар энг олий қадрият