Фото: Getty Images
Россиялик миллиардер Роман Абрамович Молдовадаги президентлик сайловлари ва евроинтеграция бўйича референдумдаги қонунбузилишларга алоқадор бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат махсус хизматлари хабар берди.
Молдова Ахборот ва хавфсизлик (SIS) директори Александру Мустяцэ томонидан 13 декабр куни тақдим этилган ҳисоботда Россиянинг сайлов жараёнларига аралашуви ҳақида сўз боради. Ҳужжатга кўра, Москвада Молдовадаги референдум ва сайловларни обрўсизлантиришга қаратилган тезкор марказ фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу марказни бошқариш эса молдовалик бизнесмен Илан Шорга ишониб топширилган ва у молиявий, медиа, техник ва логистика томонидан кенг ресурслар билан таъминланган. Мазкур фаолиятга кўмаклашганлар қаторида Роман Абрамович исми ҳам тилга олинади.
SIS ҳисоботида келтирилишича, 2023 йилда Шор Абрамович билан Францияда учрашган. Таъкидланишича, айнан Абрамович Молдова сайловларида иштирок этиш учун Шор томонидан тузилган «Победа» блокини қўллаб-қувватлаган. Ушбу блокка ҳуқуқий жиҳатдан кўмакни махсус хизматлар россиялик миллиардернинг шахсий ёрдамчиси деб атайдиган Рола Брентлин таъминлаган.
Молдовада президентлик сайловлари икки турда бўлиб ўтди: 20 октябр ва 3 ноябр кунлари. Сайловларда амалдаги президент Майя Санду ғалаба қозонди. Сайловларнинг биринчи тури билан бир вақтда мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиш масаласи бўйича референдум ҳам ўтказилди — якунда фуқароларнинг аксарияти евроинтеграцияни қўллаб-қувватлади.
Илон Шор 2017 йилда банк фирибгарлик бўйича 7,5 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм этилган. Аммо у ҳукм устидан шикоят киритган ва уй қамоғига ўтказилган эди. 2019 йил июнда Шор Молдовадан қочиб кетган, ўтган баҳорда эса у Россия фуқаролигини олгани маълум бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Файзуллаев Европага кетиш учун нима қилиш кераклиги айтилди
Саида Мирзиёева UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
Доналд Трамп «Йил одами» деб эълон қилинди
Трамп Си Цзинпинни ўзининг инаугурациясига таклиф қилди
Туркия 16 ёшгача болаларга ижтимоий тармоқлар ва онлайн-ўйинларни тақиқламоқчи