Сурия Марказий банкида ҳозирги бозор қиймати тахминан 2,2 млрд долларга тенг 26 тонна олтин сақланмоқда. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Агентлик аниқлик киритишича, Сурия МБ валюта захиралари нақд пулда 200 млн долларни ташкил этмоқда. Собиқ ва амалдаги суриялик амалдорларнинг сўзларига кўра, доллар захиралари деярли тугаб битган. Банк омбори портлашлардан ҳимояланган, уни очиш учун кодлар кетма-кетлиги ва учта калит керак, улар ҳар хил одамларнинг қўлида, деди манбалардан бири. Дамашқ мухолифатчилар қўлига ўтганидан сўнг, бир неча кун ўтиб, Сурия янги маъмуриятининг вакиллари келиб, банкни кўздан кечиришган.
Аввалроқ Financial Times газетаси ағдарилган президент Башар Асад ҳали ҳукумат тепасида бўлган 2018-2019 йилларда Сурия МБ Москвага миллионлаб доллар нақд пул ортилган бир нечта самолётни жўнатгани ҳақида ёзганди.
Эслатиб ўтамиз, ноябр охирларида маҳаллий мухолифатнинг қуролли гуруҳлари фаоллашиши оқибатида Сурияда сиёсий вазият танглашганди. Мухолифат 8 декабрга ўтар кечаси пойтахт Дамашқни эгаллагач, Башар Асад бошқарув даври тугагани эълон қилинган.
Айни пайтда Башар Асад ва унинг оиласи Москвада паноҳ топган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Бейонсе ва Тейлор Свифт дунёнинг 100 нафар энг нуфузли аёллари рўйхатига киритилди
Хитой биринчи «гипертовушли самолёт»ни синовдан ўтказди
Тошкентда 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни ясаган шахслар ушланди
Трамп баёнотидан кейин биткоин янги рекорд ўрнатди