14:23 / 17.12.2024
9

Исроил Лозиқия ва Тартусдаги ҳарбий нишонларга ҳужум қилди

Исроил Лозиқия ва Тартусдаги ҳарбий нишонларга ҳужум қилди
Фото: Mati Milstein/NurPhoto/picture alliance
Исроил Мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) Сурияда ҳокимият алмашганидан кейин ҳам Суриядаги нишонларга ҳужум қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда dpa агентлиги Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари кузатув кенгаши (SOHR)га таяниб хабар бермоқда.

Кенгаш маълумотларига кўра, 16 декабр, душанбага ўтар кечаси Исроил Ўрта Ер денгизи соҳилидаги Лозиқия ва Тартус шаҳарлари яқинида жойлашган нишонларга ҳужум қилган. Зарбалар сўнгги ўн йилдаги энг кучлиси сифатида тасвирланган. Сурия армиясининг тартуслик собиқ зобити dpa'га айтишича, ҳарбий объектларнинг бомбардимон қилиниши «тунни кунга айлантирган» ва портлаш овози деярли ўн километр узоқликда эшитилган. Унинг сўзларига кўра, қолган «радар тизимлари ва баталионлар»га ҳужумлар яқин кунларда ҳам давом этади.

Қатарнинг Al Jazeera нашри Исроилнинг зарбалари Башар Асад режими қулагандан кейин «мамлакатнинг ҳарбий салоҳиятини издан чиқариш» учун Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ўқ-дорилар омборларига қарши қаратилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Журналистлар номи ошкор этилмаган экспертларга таяниб, «кимёвий қурол ишлаб чиқарувчи завод» ҳам зарар кўрган бўлиши мумкинлигини ёзмоқда. Бундан ташқари, Al Jazeera 16 декабрга ўтар кечаси Дамашқ ва унинг чеккасидаги объектларга ҳужум уюштирилганини қўшимча қилди.

Хабар эълон қилинган вақтда Исроил Мудофаа армияси Сурия ҳудудига берилган сўнгги зарбалар ҳақидаги хабарларга изоҳ тақдим этмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Лозиқия ва Тартусдаги ҳарбий нишонларга ҳужум қилди