Нью-Йорк марафонида фожиа: маррага 3 километр қолганда қиз ҳалок бўлди

АҚШда ўтказилган Нью

-Йорк марафони фожиали ҳодиса билан якунланди. 24 ёшли Рейчел Апа мусобақа давомида, финиш чизиғига бор-йўғи уч километр қолганида вафот этди.
Маълум бўлишича, Рейчел мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб келган ва ўзининг илк марафонига бир неча ой давомида пухта тайёргарлик кўрган. У ушбу мусобақани муваффақиятли якунлашни мақсад қилган эди.
Бироқ марафоннинг 39-километрида, Марказий боғ ҳудудида югуриб кетаётган қиз тўсатдан ҳушини йўқотган. Унга тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилганига қарамай, Рейчелнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Энг ачинарлиси, фожиадан бироз олдин у отасига ўзини яхши ҳис қилмаётгани ва оғриқ сезаётгани ҳақида хабар ёзган. Шундан кейин эса қиздан бошқа жавоб келмаган.
Қизининг қаерда эканини махсус илова орқали кузатиб бораётган отаси унинг ҳаракати тўхтаб қолганини пайқаган. Шу тариқа, оила аъзолари учун қувончли воқеага айланиши керак бўлган илк марафон оғир йўқотиш билан якунланган.
Рейчелнинг ўлими спорт мусобақаларида иштирок этувчилар саломатлиги ва тиббий хавфсизлик масалаларига яна бир бор эътибор қаратди.






























Изоҳлар 0
…